#Хонқа_туман
#Депутатлар_фаолиятидан
#Партия_фаолиятидан
“Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Хоразм вилоят бошқармаси Хонқа филиали мажлислар залида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ислом Файзуллаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Барно Бердиева, Руслан Сабиров, Халқ депутатлари Хонқа туман кенгаши депутати Отабек Ражапов, Хонқа, Боғот, Ҳазорасп, Тупроққалъа, Янгиариқ туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари иштирок этди.
Учрашув давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари туман депутатлари билан доимий ҳамкорлик ўрнатиш ва уларга қонунларни амалиётга татбиқ қилишда амалий кўмак беришларини таъкидладилар. Бу, ўз навбатида, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишда ва ҳудудлар ривожланишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Шунингдек, тадбирда қонун чиқариш жараёнида маҳаллий даражадаги масалаларни инобатга олиш ҳамда ҳудудий ривожланиш учун зарур чора-тадбирларни кўриш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, учрашувда ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, айниқса таълим, соғлиқни сақлаш, инфратузилма ва экологик масалалар бўйича муҳим ташаббуслар кўриб чиқилди. Депутатлар, маҳаллий кенгашлар орқали аҳолининг эҳтиёжларини янада аниқроқ тушуниш ва уларни қонунлар орқали самарали ҳал этиш йўлларини муҳокама қилишди.
Тадбир давомида, маҳаллий кенгаш депутатларининг фикрлари ва таклифлари тингланди ва уларнинг ҳар бир йўналишда янада фаол иштирок этиши лозимлиги таъкидланди. Бунинг натижасида, маҳаллий даражадаги муаммоларни ҳал қилишда самарали ҳамкорлик йўлга қўйилиши ижобий ўзгаришларга олиб келиниши қайд этиб ўтилди.