#Партия_фаолиятидан
#Урганч_шаҳар
14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят Кенгашида тадбир ташкил этилди. Унда O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ва Урганч шаҳар кенгаши вакиллари йиғилганларни байрам билан табрикладилар.
Тадбирда O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ислом Файзуллаев сўзга чиқиб, кейинги йилларда “Халқ ва армия – бир тану бир жондир” деган эзгу тамойил асосида улкан ишлар амалга оширилаётгани, бугунги кунда фуқароларимиз армиянинг ҳар томонлама ёрдами ва кўмагини ҳаётнинг барча соҳаларида амалда ҳис этаётганликлари, ҳеч нарса билан ўлчаб, қиёслаб бўлмайдиган бебаҳо бойлик – тинчлик ва осойишталикни асраш ва ҳимоя қилишда якдиллик билан хизмат қилаётганликларини эътироф этди.
— Президентимиз ташаббуси билан давлатимизнинг ҳарбий-сиёсий масалалар бўйича қатъий позициясини ифода этувчи янги Мудофаа тизимининг ишлаб чиқилгани Ватанимиз тинчлиги, осойишталиги, халқимизнинг бахтли, фаровон ҳаётининг муҳим кафолатига айланди, — дейди “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят Кенгаши раҳбари Даврон Ибрагимов.
Бугунги кунда мазкур Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят Кенгаши ёшларни давлат суверенитетини ҳимоя қилиш, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини кенг оммалаштириш орқали соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёшлар ва муҳтож оилалар фарзандларини турли касбларга тайёрлашда катта хизмат қилмоқда. Хусусан, ўтган йил давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни 10 дан ортиқ турли касбларга имтиёзли равишда тайёрлашда ўз ҳиссасини қўшган.
Партия вакиллари байрам муносабати билан ташкилот таркибидаги бошланғич партия аъзоларини табриклаб уларнинг шарафли ва масъулиятли вазифаларида куч- қувватлар тиладилар ва партиянинг эсдалик совғаларини топширдилар.