#Урганч_шаҳар
#Депутатлар_фаолиятидан
#Аёллар_қаноти_фаолиятидан
О‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши ташаббуси билан “Бир депутат-юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида Урганч шаҳридаги 3-сон оилавий поликлиникада хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди. Тиббий кўрикда Урганч шаҳридаги Юқори Боғ, Шодлик, Бинокор, Гулзор, Гулшан маҳаллаларидаги 150 нафар хотин-қизлар терапевт, лор, офталмолог, гениколог, УЗИ ва бошқа ҳасталикларни даволовчи малакали шифокорлар қабулида бўлиб, ўзлари учун тегишли маслаҳат ҳамда тавсияларни, тиббий муолажаларни олдилар.
- Мақсад-аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, даво муолажаларини белгилаш, соғлом турмуш тарзи тарғиботини олиб бориш, аҳоли орасида касалликларни эрта босқичда аниқлаш, соғломлаштириш ишларини яхшилаш, юқумли касалликлар келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган, -дейди Халқ депутатлари Хорази вилоят Кенгаши депутати, 3-сон оилавий поликлиника бош шифокори Нилуфар Гаипова. – Қолаверса, опа-сингилларимиз ва болаларни соғломлаштириш, уларнинг тиббий билим ҳамда саводхонлигини оширишга қаратилди.
Тиббий кўрик жараёнида асосан аёллар, болалар ва кексалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик давомида аҳолининг саломатлик кўрсатгичлари таҳлил қилинди. Шунингдек, бир гуруҳ ногиронлиги бор шахсларга имтиёзлар белгиланди, турли хасталиклари борлиги аниқланган фуқароларга вилоят шифохоналарида имтиёзли даволаниш учун йўлланмалар берилди.
Кўрик давомида аниқланган бирламчи касалликлар бўйича соғломлаштириш ишларини олиб бориш, соғлом овқатланиш, соғлом турмуш тарзи тамойилларига амал қилиш юзасидан шифокорлар аҳоли вакиллари билан суҳбатлар ўтказди, зарур тавсиялар берилди.