Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати Хасан Рахматов “Ибн Сино” маҳалласида бўлиб сайловчилар билан учрашди. Учрашувда ижтимоий ҳимояга мухтож фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва муаммоли масалаларни бартараф этиш юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ҳамда чора-тадбирлар белгиланди. Шунингдек, учрашувда келгусидаги режаларни амалга оширишда депутат ва маҳалла еттилигини ҳамкорлиги муҳимлиги тўғрисида таъкидлаб ўтилди. Депутат учрашув бўйича ўз тавсияларини берди.