Жиззахлик тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди
😎 OʻzLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, партия фракцияси раҳбари
Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари жиззахлик тадбиркорлар билан учрашди.
✔️ Ишчи гуруҳ аъзолари дастлаб “Жиззахкимё”индустриал технопарки фаолияти билан танишдилар. Айни пайтда бу ерда “Жиззах пластмасса” АЖ ҳамда хорижлик ҳамкорлар томонидан бир қанча лойиҳалар амалга оширилмоқда.
🔵 Технопарк фаолияти билан танишув жараёнида ишчи гуруҳ аъзолари мутахассислар, хорижлик ҳамкорлар ва ишчи-хизматчилар билан яқиндан мулоқотда бўлишди.
🗣 Инвесторларни жалб қилиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш ва шу аснода аҳоли бандлигини таъминлаш имкониятлари ўрганилди. Тавсия ва таклифлар айтиб ўтилди.
➡️ Шундан сўнг ишчи гуруҳ аъзолари “Эко-сфера” МЧЖ фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Мазкур жамият аҳолига санитар-тозалаш ҳизматларини кўрсатиш, чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш соҳасида фаолият юритади.
🔴 Давра суҳбати тарзида ташкил этилган очиқ мулоқотда тадбиркорлар томонидан кўтарилган таклиф ва мулоҳазалар, муаммолар атрофлича муҳокама қилинди. Муаммоларни бартараф этиш юзасидан асосли таклифлар ўртага ташланди.
#uzlidep #jizzax
🖥
Расмий саҳифаларимизга уланинг