Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқишди.
✅ Мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун қонунчиликка ўзгартириш киритиш зарур. Қонун лойиҳаси қабул қилинса сотувчиларнинг товарларни ҳаридорга ўз вақтида етказиб бериш масъулияти ошади ва истеъмолчилар ҳуқуқлари янада кучли ҳимоя қилинади.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
#uzlidep #yalpi_majlis
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Амалдаги қонунчиликда сотувчиларнинг истеъмолчиларга келишилган вақтда товар етказиб бермагани учун жавобгарлик аниқ белгиланмаган. Шу сабабли, бир йил давомида ушбу масала юзасидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига 1470 дан ортиқ шикоят келиб тушган. Қўмита мурожаатларни кўриб чиқиб, сотувчиларга маҳсулотни етказиб бериш бўйича кўрсатмалар берган аммо қонунлардаги бўшлиқлар сабаб истеъмолчилар ҳуқуқлари доимий ҳимояланган деб бўлмайди.