“БУНЁДКОР АЁЛЛАР”
O’zLiDeP Андижон тумани Кенгаши томонидан “Дўнгқишлоқ” МФЙда жойлашган 1- умумтаълим мактабида “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доираси тадбир ўтказилди. Тадбирда мактаб биносида ташкил этилган “Касб-ҳунарга ўргатиш” тўгараги фаолияти ўрганилди. Тўгаракка тадбиркор аёл Зарнигор Мўминова раҳбарлик қилиб, у маҳалла ҳудудидаги ишсиз хотин-қизлар ва ёшларга турли касб-ҳунар сирларини ўргатиб келмоқда. Тўгаракда “Устоз-шогирд” анъанаси асосида иш йўлга қўйилган бўлиб, аёллар ва ёш қизлар тикувчилик, дўппидўзлик, зардўзлик ва касаначилик йўналишларида билим ва кўникмаларга эга бўлмоқдалар. Касб-ҳунарга ўрганиш баробарида ўз маҳалладошларининг буюртмалари ҳам сифатли тайёрлаб берилмоқда.
Тадбирда партия туман Кенгаши аппарат раҳбари З.Абдуллаев, туман Кенгаши депутати М.Дадабоевалар иштирок этиб, тегишли кўрсатмалар берди.
https://t.me/uzlidep_andijon