Тадбиркор аёл-элга мададкорМамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш, халқ фаровонлиги даражасини юқори поғоналарга кўтариш, кичик бизнес, оилавий бизнес ва хусусий тадбиркорликни оммалаштириш ва тараққий топтириш, айниқса, бу йил ўзгача касб этмоқда. Чунки Юртимиз тарихида тадбиркорлик қадим замонлардан буён алоҳида ўрин тутиб келади. Ота – боболаримизнинг ўз ери, ўз касбу – ҳунарига эга бўлиш, омилкорлик билан иш юритиш, тадбиркор ва ишбилармон инсонларни қадрлаш борасидаги анъаналари ҳақида кўп гапириш мумкин.
Бу ўринда Соҳибқирон А. Темур бобомизнинг барчамизга яхши маълум бўлган: “Азми қатъий, тадбиркор, ҳушёр, мард ва шижоатли бир киши мингта тадбирсиз ва лоқайд кишидан афзалдир”, – деб айтган чуқур маъноли сўзларини яна бир бор эслаб ўтиш ўринлидир.
Дарҳақиқат, бугун Андижон вилоятида ташкил этилган “Тадбиркор-элга мададкор” шиори остидаги форум тадбиркор ва ҳунарманд аёлларнинг чинакам байрамига айланди.
Андижон вилоят ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят бошқармаси, O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" билан ҳамкорликда “Тадбиркор аёл – элга мададкор” мавзусида тадбиркор аёллар форуми фикримизнинг яққол далилидир.
Мазкур форумда тадбиркор аёллар, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, ҳунармандлар, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Форумда вилоят миқёсида юздан ортиқ ҳунармандлар, тадбиркорлар ва ишлаб чиқариш усталари ўз кўргазмаларини намойиш этдилар. Кўргазмада “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови иштирокчиларидан 10 нафарга яқин тадбиркор аёлларнинг борлиги бизни қувонтирди.
Улардан бири, партиямиз фаоли Майрамхон Эргазиева шундай фикр билдирди: - Мен бу тадбирда иштирок этаётганимдан жуда хурсандман. Мана, ушбу кўргазмада ҳамкасбларимизнинг ижодлари, қўл меҳнати намуналарини кўриб қувонасан киши.
Ҳақиқатда Аёл яратувчи, интилувчи, ҳаётни давомчисидир. Улар оилалар фаровонлиги, юртимизнинг ривожи учун ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб, оилада ва жамиятда ўз ўрнига эга бўлмоқдалар.
https://t.me/uzlidep_andijon