Саломатликни мустаҳкамлаш – бош мақсадимиз!
Шу кунларда Муҳтарам Президентимиз Фармони билан эълон қилинган “Ўзбекистон–2030” стратегиясини
“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида
амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси кенг муҳокамага қўйилган. Мамлакатимиз, она Ватанимиз тақдири, келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир юртдошимиз бу лойиҳа билан яқиндан танишиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқдалар. Мен ҳам бир халқ вакили сифатида мазкур лойиҳа бандлари билан яқиндан танишиб чиқдим. Ўзим шифоокр бўлганим учун унда кўзда тутилган аҳоли саломатлигини сақлаш, мустаҳкамлаш, соғлом ҳаёт учун шарт-шароитлар яратиш, кундалик ҳаётимизда соғлом турмуш тарзи тамойилларини ўрнатиш масалалари менинг ҳам эътиборимни тортди.
Хусусан, аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни яратиш борасида аниқ, тизимли ишлар дастури тузиб берилган. Жумладан, аҳоли учун пиёда ва велосипед йўлакларида ҳаракатланиш, дарахтлар
ва ўсимликларни экиш орқали “Сояли сайр кўчалари” тармоғини яратиш, соҳил ва дарё бўйларида 80 та инфратузилма объекти ва 110 километрдан ортиқ соғломлаштириш йўлакларнинг қурилиши биз ва фарзандларимиз, келажак авлодларнинг соғлом ҳаёти учун қанчалик аҳамиятли эканлиги барчамизга аён.
2025 йилда аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни яратиш борасида маҳаллабай тизимида амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар алоҳида эътиборга лойиқ. Чунки бундай истиқболли ва барча учун манфаатли дастур лолйиҳаси давр талаби бўлиб, мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ривожланиши учун муҳим стратегик аҳамиятга эга эканлиги билан ғоят эъборлидир.
Аҳолининг кундалик ҳаётига экологик билим ва маданиятни сингдириш орқали мамлакатимизда “Экофаол фуқаро” ҳаёт тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракатини йўлга қўйиш ҳам биз учун жуда зарур эди..
Шифокор сифатида аҳоли орасида кундалик юриш ва югуриш тадбирларини ҳар бир оила, ҳар бир фуқаро кундалик ҳаёт тарзимизга айлантиришимиз жуда зарур деб ҳисоблайман. “Яшил транспортда”, шу жумладан, велосипедда ҳаракатланишни рағбатлантириш борасидаги таклиф ва ташаббуслар биз учун жуда керак.
2025 йилдан бошлаб тиббиётнинг бирламчи бўғинида трансформацияни босқичма-босқич амалга ошириш, оилавий поликлиникалар, оилавий шифокорлик пунктлари ва маҳалла тиббиёт пунктларида аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишнинг самарали тизимини жорий этиш - тиббий хизмат сифати ва тезкорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Марказлашган лабораториялар ташкил этиш, стоматология хизматини аутсорсинг асосида хусусий секторга бериш, шифокор қабулига навбатни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш билан аҳолига хизмат кўрсатишни янгича, шаффоф механизми яратилган бўлади.
Ҳар ким меҳнати, маҳорати ва қобилиятига яраша рағбат олиши барча соҳалар каби тиббиёт соҳасига ҳам керак эди. Чуқур билимли ва қўли енгил тиббиёт ходимларининг меҳнат самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини ишлаб чиқиб, алоҳида ютуқларга эришган, тажрибали ходимларнинг ойлик маошларига қўшимча устамани жорий этиш жуда мақсадга мувофиқдир.
Тиббиётдаги бу каби ислоҳотларни амалга оширишда ҳар бир масъул шахс виждонан меҳнат қилишимиз, аввало ўзимиз жамоамиз билан ибрат бўлмоғимиз керак. Бу жиҳатдан мен давлат дастури лойиҳасини қўллаб-қувватлайман.
Хуршидахон Халилова,
Халқ депутатлари Андижон
вилояти Кенгаши депутати, ЎзЛиДеП
депутатлик гуруҳи раҳбари
https://t.me/uzlidepandijon