#ТАЙИНЛОВ
Абдувалиев Жамол Камалханович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Наманган шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори лавозимига тайинланди.
Жамол Камалханович 1976 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1999 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги шарқ филологияси.
У меҳнат фаолиятини дастлаб 1999 йилдан Наманган шаҳар 14-ўрта таълим мактаби араб тили фани ўқитувчиликлигидан бошлаган . 2000 йилдан 2018 йилгача таълим соҳасида кўплаб раҳбарлик вазифаларида ишлаган. 2018 йилдан 2024 йилгача Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Оила илмий-амалий тадқиқот маркази Наманган вилояти бош мутахассиси, Чортоқ тумани ҳокимлигининг инвестициялар, инновациялар, туризмни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси, Чортоқ тумани ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, Cambridge interschool for gifted children” масъулияти чекланган жамият раҳбари вазифаларида фаолият олиб борган.
Тайинловга қадар Наманган шаҳар ҳокимлигининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари котибияти 1-тоифали мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2025 йил 6-январдаги буйруғига асосида амалга оширилди.
https://t.me/uzlidep_Davlatobod_tumani