O'zLiDeP Давлатобод тумани Кенгаши I Расмий канали


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Наманган вилоят Давлатобод тумани Кенгашининг расмий канали.
Наманган вилоят Давлатобод тумани Янги Ўзбекистон ёшлар зиё маскани 1-қават.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш имконияти яратилади

🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси йиғилишида аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратишга қаратилган қонун лойиҳаси ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

✔️ Депутатлар қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолининг суд мажлисларида қатнашиш учун суд биноларига келишлари билан боғлиқ оворагарчиликларининг олдини олиш, одил судловга эришиш даражасини оширишга хизмат қилишини эътиборга олиб, уни қўллаб-қувватладилар.


#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
♻️ Чиқинди муаммоси ўз вақтида бартараф этилди!

🤵‍♀️Халқ дупутатлари Давлатобод туман Кенгаши депутати Закирова Муяссар "Мусаффо Иқлим" Ташкилоти билан ҳамкорликда «14-Шабнам» округи худудида жойлашган "Қуйи Ровустон" ва "Ўрта Ровустон" МФЙ ҳудудларида чиқинди муаммосини ҳал қилиш бўйича бир қатор самарали чоралар кўрди.

🚛Маҳалла аҳолиси чиқиндиларни олиб кетиш бўйича дуч келган муаммоларни депутатга билдирганидан сўнг, депутат дастлаб маҳалла аҳолиси ва масъул ташкилотлар билан учрашувлар ўтказди. Уларнинг сўровларига асосланиб, чиқиндиларни йиғиш ва олиб кетиш тизими тўғрисида аниқ режа тузилди. Бу режа доирасида, чиқиндиларни олиб кетиш учун белгиланган махсус техникалар ва автоуловлар таъминланди.

✅Депутатнинг фаолияти натижасида, маҳаллаларда чиқинди масаласи ўз вақтида ҳал етилди ва атроф-муҳитнинг тозалиги сақланиб қолинди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔷 "3-декабр – Халқаро ногиронлар куни"

🤵‍♀️Халқ дупутатлари Давлатобод туман Кенгаши депутати Закирова Муяссар 3-декабр – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «14-Шабнам» округи худудида жойлашган "Қуйи Ровустон" ва "Ўрта Ровустон" МФЙ да яшовчи имконияти чекланган фуқароларнинг ҳолидан хабар олинди.

🗯Учрашув давомида уларнинг талаб ва эҳтиёжлари тингланиб, турли моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилди. Уларнинг кундалик ҳаётини енгиллаштириш мақсадида кичик совғалар ва ёрдамлар топширилди. Шунингдек, улар билан самимий суҳбат ўтказилиб, қўллаб-қувватлаш ва эътибор бериш орқали руҳий далда берилди.

📌Бу хайрли иш нафақат уларнинг юзларига табассум келтирди, балки меҳр-шафқат ва инсонпарварлик каби юксак қадриятларнинг аҳамиятини яна бир бор намоён қилди.


📌Депутат аҳоли билан учрашув ўтказди ва фуқороларнинг муаммолари бўйича суҳбатлашди!

🤵‍♀️Халқ дупутатлари Давлатобод туман Кенгаши депутати Закирова Муяссар «14-Шабнам» округи худудида жойлашган "Қуйи Ровустон" ва "Ўрта Ровустон" МФЙ да яшовчи аҳоли билан учрашув ўтказди ва фуқароларда юзага келган бир қатор муаммолар бўйича суҳбатлашди.

♻️Учрашув давомида турли ҳудудларида чиқиндиларнинг йиғилиб қолгани ва уларни ўз вақтида олиб кетиш бўйича қийинчиликлар ҳақида сўз борди. Аҳолининг чиқиндилар масаласи фақат экологик муаммо эмас, балки кундалик ҳаётга салбий таъсир кўрсатаётганини та’кидлади.

📤Депутат Закирова Муяссар мазкур муаммони ҳал қилиш бўйича дарҳол амалий қадамлар қўйишини айтди. У тегишли ташкилотларга расмий мурожаат йўллаб, янги юк машиналарини жалб қилиш ва чиқиндиларни тезкорлик билан олиб чиқиш бўйича зарур чоралар кўришини алоҳида та’кидлади.

✅Бундан ташқари, ҳудуднинг умумий ривожланиши ва аҳолининг ҳаёт сифати яхшиланиши учун экологик тартиблар жорий етиш бўйича режалар ишлаб чиқилди.


Бошланғич ташкилотда давра суҳбати

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси Наманган вилоят Кенгаши бошланғич ташкилотлари билан ишлаш бўлими томонидан тузилган 2025 йил январ ойи давомида ўтказилиши лозим бўлган тадбирлар режасига мувофиқ 2025 йил 13 январ куни ЎзЛиДеП Давлатобод туман Кенгаши томонидан Давлатобод туманидаги 92-сонли умумтаълим мактабида тузилган бошланғич партия ташкилоти аъзолари билан ахоли турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, камбагалликни кискартириш, ахоли бандлигини таминлаш масаласида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда аввало бошланғич партия ташкилотини ўтган йилдаги эришган ютуқлари ва йил якунлари, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш борасидаги режаларнинг бажарилиши, партия аьзолар сафини кўпайтириш ҳамда партияни нуфузни ошириш юзасидан амалга оширган ишлари сарҳисоб қилиниб, Ахоли турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таминлаш, тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларини хал этиш борасида сўз юритилди.

Шу билан бирга мактаб жойлашган маҳалла ҳудудида ёлғиз яшовчи нуроний отахон ва онахонлар, ногиронлиги бўлган шахслар, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш, ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантириш, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, маънавий-маърифий йўналишида тадбирлар ўтказишда БПТ аъзолари хам ўзларини хиссаларини қўшишса мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидланди.






Қадрли ҳарбий хизматчилар, фахрийлар, мамлакатимиз посбонлари!

🇺🇿 Сизларни Ўзбекистон Республикаси  Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этамиз!

Партиямиз Ватанга садоқатли, профессионал тайёргарликка эга бўлган, мамлакатимизнинг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш, фуқароларимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилишга қодир бўлган Ўзбекистон армияси билан фахрланади.

Азиз Ватан ҳимоячилари!
Сизларни бутун халқимиз кенг нишонлаётган шонли айём билан яна бир бор қутлаб, масъулиятли вазифаларни бажаришда куч-ғайрат, улкан муваффақиятлар, мустаҳкам соғлик, оилаларига эса файз-барака, бахт-саодат тилаймиз.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿 “Юртнинг кучи — бирликда,
қадри эса — тинч­ликдадир!”

#uzlidep #vatan_himoyasi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


"СМС-ПЕНСИЯ" хизматига телефон рақамингизни онлайн улашингиз мумкин

Ҳурматли пенсионерлар!

🖥 Бугунги кунда сиз my.gov.uz портали орқали онлайн "СМС-ПЕНСИЯ" хизматига уланишингиз, телефон рақамингиз ўзгарган бўлса янги рақамингизни киритишингиз мумкин.

🪙 Телефон рақамингизни мазкур хизматга улаганингиздан сўнг @pensiyauzbot боти орқали ўз пенсиянгиз миқдори тўғрисида маълумот олишингиз мумкин.

🔗 Хизматдан фойдаланиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/uz/service/1139

❗️ Эслатма: Мазкур хизматдан фақатгина пенсияга чиққан фуқаролар фойдаланишлари мумкин.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

      https://t.me/uzlidep_Davlatobod_tumani


Республика Ихтисослаштирилган Кардиология Илмий-Амалий тиббиёт Маркази Наманган филиали Туркиянинг тиббиёт соҳасидаги етакчи мутахассислари билан ҳамкорликни янада кучайтирмоқда

Туркиялик делегациянинг марказга ташрифи давомида марказ фаолиятини халқаро даражага олиб чиқиш бўйича муҳим қадамлар ташланди.

Делегация аъзоларига Солихон Мўминов раҳбарлигида марказнинг замонавий имкониятлари ва натижалари таништирилди. Ташриф давомида, айниқса, марказдаги 112 турдаги кардиожарроҳлик амалиётларини амалга ошириш имкониятини берувчи Австриянинг “АМЕ International” компанияси томонидан етказилган 350 турдаги замонавий тиббий жиҳозлар алоҳида эътироф этилди.

Марказ фаолиятини халқаро акредитациядан ўтказиш ва уни янги босқичга кўтариш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, марказ ходимларининг Туркияда малака ошириши бўйича келишувга эришилди. Бу тадбирлар ходимларнинг касбий малакасини ошириш ва янги технологиялардан фойдаланишни янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев ва туркиялик мутахассислар билан ўтказилган мулоқотда марказнинг халқаро даражага чиқиши учун қўшма лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди. Туркиялик мутахассисларнинг кўмаги билан марказнинг бугунги ютуқлари янада кенгайиши ва янада кўпроқ Халқаро даражада беморларга замонавий тиббий хизмат кўрсатиши кутилмоқда.

https://t.me/uzlidep_Davlatobod_tumani




Xurmatli fuqarolar!

Vazirlar mahkamasining 204-sonli qaroriga asosan “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi orqali kam ta’minlangan oilalar, bolalar nafaqasi va moddiy yordam oluvchi oilalarga isitish mavsumida (noyabr — fevral oylarida) ehtiyojmand oilalarga quyidagi kompensatsiya turlari taqdim etiladi:

🟢 elektr energiyasi va tabiiy gaz bo‘yicha quyidagi miqdorlardagi iste’mol uchun bazaviy me’yor doirasidagi hamda bazaviy me’yordan oshgan narxlar o‘rtasidagi farq kompensatsiya qilib beriladi:
🟢tabiiy gaz uchun — oyiga bazaviy me’yordan ortiq foydalanilgan 250 kub metrgacha;
🟢elektr energiyasi uchun — oyiga bazaviy me’yordan ortiq foydalanilgan 150 kVt soatgacha.


“Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi orqali kam ta’minlangan oilalar, bolalar nafaqasi va moddiy yordam oluvchi oilalar oyning 15-sanasiga qadar “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga yoki mahalla fuqarolar yig’iniga biriktirilgan ijtimoiy hodimlarga ariza bilan murojaat qilishlari mumkin.

https://t.me/uzlidep_Davlatobod_tumani


🔰 Меҳнати самарали деб топилган тиббиёт ходимларига устама тўланади

▫️2025 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари меҳнат самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини ишлаб чиқиб, самарадорликка эришган ходимларга устама тўлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, лойиҳада тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳам кўзда тутилмоқда. Буни босқичма-босқич жорий этиш бўйича ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

2025 йил 1 ноябрга қадар тиббий суғурта механизмлари жорий қилинаётган ҳудудларда рецепт асосида бериладиган дори воситаларини электрон рецепт тизими асосида тайинлаш амалиёти йўлга қўйилиши мумкин.

https://t.me/uzlidep_Davlatobod_tumani


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (914-сон, 30.12.2024 й.) билан “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди

🔰 Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан (шу жумладан, яйловлардан) оқилона фойдаланиш тартибини белгилайди.

📜 У қуйидагиларни назарда тутади:

🔹тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, алмашлаб экишни сувдан фойдаланиш манбаларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш;

🔹тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, сувдан фойдаланиш манбаларини ҳисобга олган ҳолда яйловлар алмашинишини йўлга қўйиш орқали яйловлардан оқилона фойдаланиш;

🔹қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш ҳолатини баҳолаш ва унинг натижаси бўйича хулосани шакллантириш.

✅ Яйловлардан оқилона фойдаланиш қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:

▪️яйловлар алмашиниши ва сувдан фойдаланиш манбаларини ҳисобга олган ҳолда яйловлардан фойдаланиш;

▪️яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ умумий яйлов майдони бўйича аниқланган энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш меъёрини таъминлаш;

▪️яйловлар алмашиниши режасига мувофиқ яйловлардан фойдаланиш;

▪️яйловларнинг қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетишининг олдини олиш бўйича тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, ерларни бегона ўтлар ва бутасимон дарахтлар қоплашига ҳамда маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндилари билан ифлосланишига йўл қўймаслик.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/uzlidep_Davlatobod_tumani


⚡️2025 йил 1 июлдан паспорт ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли расман тан олинади

Энди қоғоз нусхалар талаб қилинмайди, электрон шакллар тўлиқ юридик кучга эга бўлади.

Электрон шакли тан олинадиган ҳужжатлар рўйхати:

🔺Биометрик паспорт, ID-карта;
🔺Ҳайдовчилик гувоҳномаси;
🔺Туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
🔺Никоҳ қайди ва ажралиш ҳақидаги гувоҳнома;
🔺Транспорт воситасининг техник паспорти;
🔺Пенсия ва ногиронлик ҳақида маълумотномалар;
🔺Дипломлар ва талабалик гувоҳномаси.

👉 https://t.me/uzlidep_Davlatobod_tumani


#ТАЙИНЛОВ

Абдувалиев Жамол Камалханович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Наманган шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори лавозимига тайинланди.


Жамол Камалханович 1976 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1999 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги шарқ филологияси.

У меҳнат фаолиятини дастлаб 1999 йилдан Наманган шаҳар 14-ўрта таълим мактаби араб тили фани ўқитувчиликлигидан бошлаган . 2000 йилдан 2018 йилгача таълим соҳасида кўплаб раҳбарлик вазифаларида ишлаган. 2018 йилдан 2024 йилгача Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Оила илмий-амалий тадқиқот маркази Наманган вилояти бош мутахассиси, Чортоқ тумани ҳокимлигининг инвестициялар, инновациялар, туризмни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси, Чортоқ тумани ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, Cambridge interschool for gifted children” масъулияти чекланган жамият раҳбари вазифаларида фаолият олиб борган.

Тайинловга қадар Наманган шаҳар ҳокимлигининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари котибияти 1-тоифали мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2025 йил 6-январдаги буйруғига асосида амалга оширилди.

https://t.me/uzlidep_Davlatobod_tumani




Репост из: O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
8-январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни!

Ҳужжатлар ижросини таъминлаш йўлида !

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси

Показано 20 последних публикаций.