😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гавхар Олимова Боёвут туманида бўлиб ҳудуд аҳолиси билан учрашди. Тадбир давомида фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолар ва таклифларини билдиришди.
🔼Учрашувлар чоғида қурилиш соҳасидаги муаммолар, тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларни иш билан таъминлаш ҳамда таълим тизимидаги амалга оширилиши лозим бўлган масалалар кўтарилди. Маҳаллий тадбиркорлар бизнесни кенгайтириш учун имтиёзлар ва қўллаб-қувватлаш механизмлари бўйича ўз фикрларини ўртоқлашди.
🔼Тадбир давомида ўз ҳонадонида балиқчилик, қуёнчилик, иссиқхона каби тадбиркорлик билан шуғулланаётган фуқаролар фаолияти ўрганилди. Шунингдек, депутат ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли ҳолидан ҳам хабар олди.
#uzlidep #deputat
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Депутат ҳар бир мурожаатни эътибор билан тинглаб, тегишли идоралар билан ҳамкорликда муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилишини таъкидлади. Учрашув якунида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлигини оширишга қаратилган таклифлар умумлаштирилиб, улар устида иш олиб борилиши билдирилди.
#uzlidep #deputat
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг