🔴 Исроиллик раввин қотиллигида гумонланган ўзбекистонликлар шахси аниқланди
Бирлашган араб амирлиги ҳукуматининг душанба кунги хабарларига кўра, БААда истиқомат қилувчи Исроил-Молдова раввини Цви Коганнинг ўлдирилишида айбланаётган уч гумонланувчи ўзбекистонликлар шахси маълум қилинди. БАА ички ишлар вазирлигига кўра, улар Олимбой Тоҳирович (28 ёш), Маҳмуджон Абдураҳим (28 ёш) ва Азизбек Камилович (33 ёш)дир.
БАА ҳукуматининг маълум қилишича, ушбу воқеа Исроил фуқароси иштирокида юз берган камдан-кам зўравонлик ҳодисаларидан бири бўлиб, БААнинг Исроил билан 2020 йилда тинчлик келишуви имзоланганидан кейинги алоқалар фонида содир бўлган.
28 ёшли Цви Коган ўтган ҳафтада хавфсизлик хизмати томонидан ўлик ҳолда топилган. Исроил расмийлари ва у аъзо бўлган ультра-православ яҳудийлар ташкилоти бу ҳодисани антисемитлик ҳужуми деб баҳолаган.
Уч гумонланувчи якшанба куни қўлга олинган бўлиб, дастлабки тергов жараёнида улар ўзбекистонликлар эканлиги аниқланган. Расмий БАА ахборот агентлиги (WAM) орқали баёнот берган вазирлик, қотилликнинг тафсилотлари, шарт-шароитлари ва сабабларини ўрганиш учун зарур чоралар кўрилаётганини маълум қилмоқда.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X