Словакияда Ўзбекистоннинг биринчи элчиси фаолият бошлади
Ўзбекистоннинг Словакиядаги биринчи Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Вена шаҳрида жойлашган) Бахтиёр Ибрагимов ушбу мамлакат Президенти Петер Пеллегринига ишонч ёрлиғини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Бахтиёр Ибрагимов жорий йилнинг январь ойида Албаниядаги Ўзбекистоннинг элчиси (қароргоҳи Вена шаҳрида жойлашган) вазифасини ҳам бажаришга киришганди.
Маълумот учун, Бахтиёр Ибрагимов 59 ёшда. Тошкент халқ хўжалиги институтини (ҳозир — Тошкент давлат иқтисодиёт университети) тамомлаган.
У 1992 йилдан бери ТИВ тизимида ишлаб келмоқда. Вазирлик марказий аппаратида, шунингдек, Ўзбекистоннинг АҚШ ва Жанубий Кореядаги элчихоналарида турли лавозимларда фаолият кўрсатган.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X