🔴Яна ҳоким ёрдамчиси жиноят билан қўлга олинди
✔️Тошкент шаҳрида ҳоким ёрдамчиси мансабидан фойдаланиб қатор молиявий жиноятларни амалга ошириб келгани аниқланди.
Uzdiplomat 3 йил ичида ҳоким ёрдамчилари томонидан 40 дан ортиқ молиявий жиноятлар содир этилгани ҳақида хабар берган.
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида фаолият юритган ҳоким ёрдамчиси М.Ф. 20 нафар фуқароларга электрон тарзда берган тавсияномаларига асосан, қабул қилиб олган электрон калитлардан фойдаланган ҳолда жами 427,7 млн. сўмлик кредит маблағларини қўлга киритиб, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, жумладан эҳтиёжманд оила аъзоларининг ҳунармандчилик, касаначилик, томорқадан самарали фойдаланиш, кичик ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги фаолияти йўлга қўйилишини ташкиллаштирмасдан, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Шунингдек, М.Ф. ўзининг қариндошлари ва бошқа 5 нафар фуқароларга маҳалла ҳудудида яшамаган бўлсада, қалбаки тавсияномалар орқали жами 207,7 млн. сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилишига эришиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X