⚡️Янги пулли йўл қурилгандан сўнг пойтахтдан Андижонга бориш вақти икки соатга қисқаради
Бу ҳақида бугун Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган йирик транспорт инфратузилмаси лойиҳалари тақдимотида маълум қилинган.
Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, Жаҳон банки иштирокида «Тошкент — Андижон» муқобил йўли лойиҳасининг умумий узунлиги 314 километр бўлган бу тезюрар магистрал фойдаланишга топширилиши натижасида Тошкентдан Андижонга етиб бориш вақти 5 соатдан 3 соатгача қисқаради. Шунингдек, бу ялпи ички маҳсулотни 2,6 фоизга ошириб, автоҳалокатларни 40 фоизга камайтириши мумкин.
Аввалроқ, ушбу пулли автомобиль йўлини давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳалаштириш, қуриш, молиялаштириш, бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш юзасидан тендер эълон қилинганди.
Лойиҳа консепцияси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2025 йил 21 январда тасдиқланган.
Эслатиб ўтамиз, транспорт вазирлиги мутасаддилари аввалроқ йўлнинг қурилиш муддати 6 йил 3 ойни ташкил этишини маълум қилишган. Лойиҳа қиймати 4,28 млрд долларни ташкил этади.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X