Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хоразм ва Фарғонада яна давлат мансабдорлари пора билан қўлга тушди
Хоразм вилоятининг Транспорт бошқармаси бош мутахассиси тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаронинг ишончига кириб, бошқа бир фуқарога тегишли бўлган ва Урганч шаҳрида аҳолига транспорт хизматлари кўрсатишга ихтисослашган МЧЖга қарашли 960 метр квадрат бўш ер майдонини кадастр идораларидаги танишлари орқали унинг номига ўтказиб, у ерда кўп қаватли турар-жой қуриши учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 135 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 80 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Фарғона вилоятида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Ёзёвон тумани бўлими бош мутахассиси хизмат мавқеидан фойдаланиб, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида пудратчи корхонанинг рейтинг балларини кўтариш ҳамда тендерга тақдим қилиш мақсадида, ҳақиқатда мавжуд бўлмаган қурилиш техникаларининг техник паспорти ва ёрлиқларини тайёрлаб бериш эвазига 8700 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Ҳозирда уларг нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X