Ўзбекистон Президенти Малайзияга боради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан, 4-5 февраль кунлари расмий ташриф билан Малайзияда бўлади.
Ташриф доирасида Куала-Лумпурда бўлиб ўтадиган Бош вазир Анвар Иброҳим билан икки томонлама музокаралар, Малайзиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ва қўшма бизнес форуми каби тадбирлар ташкил этилади. Музокаралар кун тартибида Ўзбекистон-Малайзия дўстлик муносабатларини ривожлантириш, савдо, инвестициялар, инновациялар, технологик кооперация, нефть-кимё, электроника, "яшил" энергетика, "ақлли" қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа кўплаб устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари жой олган.
Шунингдек, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Саммит доирасида халқаро сиёсат ва минтақавий масалалар ҳам кўриб чиқилади.
Ташриф якунида Қўшма баёнот ва салмоқли битимлар тўплами қабул қилинади.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X