Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарғонада инспектор бошқарувидаги BYD ва Damas тўқнашувида ўсмир ҳалок бўлди
ЙПХ инспектори жарима майдонига олиб кетилаётган BYD’ни юқори тезликда бошқарган.
Фарғона вилояти ЙҲХБнинг хабар беришича, ҳодиса Олтиариқ туманида 30 январ куни содир бўлган.
Рейд тадбири давомида 2004 йилда туғилган фуқаро М.Ғ. амакиси Ё.Ғ.га тегишли BYD Song машинасини тегишли ҳужжатларсиз бошқарганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ЙПХ инспектори Р.Қ. машинани жарима майдончасига олиб кетаётганда 2007 йилда туғилган вояга етмаган Х.Н. бошқарувидаги Damas билан тўқнашган. Damas машинаси боланинг устози А.С.га тегишли бўлган.
Ўсмир Damas’ни иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга ҳайдаб чиққан. Асосий йўлдан келаётган BYD Song эса Damas’га келиб урилган.
ЙТҲ оқибатида Damas ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этди.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ЙТҲ юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X