Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида моддий таъминот ва алимент ундириш билан боғлиқ 12 383 та ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврида 7,2 млрд. сўм алимент пуллари ундирилган, 246 та оилалар яраштирилган, доимий иш ўрнига эга бўлмаган алимент тўловчиларни ишга жойлаштириш масаласи ҳудудий кенгаш йиғилишларида муҳокама қилиниб, тузилган махсус ишчи гуруҳ томонидан 278 нафар алимент тўловчилар иш билан таъминланган.
Шунингдек, давлат ижрочилари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 йилдаги 808-сонли қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари ҳақида қарздорларга тушунтириш бериб келишмоқда.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Х.Матмуродовдан ундирувчи Д.Сатторованинг фойдасига уч нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган бўлса-да, ўз вақтида тўловларни амалга оширмаган. Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, Х.Матмуродов ўзига тегишли бўлган икки хонали турар жойни ундирувчи Д.Сатторованинг номига ўтказиб бериш истагини билдирган ва алимент тўловчи ота ўз уйини ундирувчининг номига расмийлаштириб берган.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook