Бош прокуратуранинг Ёқилғи-энергетика соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ходимлари томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда унинг қуйи тизимларида коррупциянинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишларнинг самарадорлиги ва ушбу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифаларга қаратилган профилактик йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда марказий аппарат ва қуйи тизим ходимлари томонидан ножўя хатти-ҳаракатлар содир этишни олдини олиш, уларни келиб чиқишига имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф қилиш, тизим ходимлари томонидан ўтган даврда содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар аҳволи танқидий муҳокама қилинди.
Шунингдек, коррупцион ҳолатларни олдини олишга қаратилган рақамлаштириш жараёнларини давом эттириш, комплаенс назорат хизматларининг фаолиятини қайта кўриб чиқиш, фаолиятини янада жадаллаштириш бўйича тавсиялар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook