4 йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик қиз Туркияда ушланди
Туркияда ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда тўрт йилдан бери қидирувда бўлган 26 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу қиз Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида ушланган. У ўғрилик жиноятини содир этганликда айбланиб, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан 2020 йилдан буён қидирувда бўлган.
1998 йилда туғилган Гулруҳхон Акмалжон қизи Эркинова Тошкент шаҳрига депортация қилинган.
https://t.me/uzaxborot