“Аёллар дафтари”дан тадбиркорликка (+видео)
Самарқандда Оқдарё туманидаги Пичоқчи маҳалласини ёнғоқчилар маҳалласи, деб айтишади. Чунки, бир неча йилдирки, маҳалла аҳли ёнғоқ чақиб, шу орқали даромад қилади, пичоқчилик тадбиркорлар бу маҳсулотни хорижга экспорт қилиш билан шуғулланади.
Маҳаллада фақат ёнғоқ олди-сотдиси амалга ошириладиган бозорча ҳам мавжуд. Бу ерда юртимизнинг турли ҳудудларидан ёнғоқ келтириб сотилади ва олиб кетилади.
Кейинги йилларда маҳаллада автомашина ўриндиқлари учун жилд тикиш ҳам асосий фаолият турларидан бирига, ҳозирги тилда айтганда, драйверга айланди.
Баҳодир Эргашев бошлаган ушбу тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи хонадонлар бугун учтага етди ва уларда юзга яқин хотин-қиз меҳнат қилмоқда.
Наргиза Қурбонова ҳам дастлаб ушбу тадбиркорда тикувчи бўлиб ишлаб, кейинчалик ўзи хонадонида жилд тикишни йўлга қўйган.
🎥 https://youtu.be/AP_I986FEEo
Батафсил: https://uza.uz/posts/695571
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе