Кейинги етти йилда Навоийда 6 минг 500 та лойиҳа ишга туширилган
Кейинги етти йилда Навоий вилоятида 8 миллиард долларлик 6,5 мингта лойиҳа ишга тушиб, 27 триллион сўмлик қўшилган қиймат яратилди.
Вилоятдаги тадбиркорлар сони 3 карра кўпайди. Уларнинг саъй-ҳаракати билан ўтган етти йилда 1 миллиард долларлик экспорт бўлди. Бу йил ҳам вилоятда 2,2 миллиард долларлик 577 та лойиҳа ишга тушиб, 10 мингта юқори даромадли иш ўрни пайдо бўлади.
Ўтган даврда Навоий иқтисодиёти тўққизинчи ўриндан учинчи ўринга чиқиб, 82 триллион сўмга етди. Бунақаси Навоий тарихида бўлмаган.
Шу билан бирга вилоят ҳокимлиги ҳозирги кўрсаткичларни бир неча карра ошириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Масалан, вилоятда каолин, фосфорит, гранит, мармар, кварц қумлари каби хомашё захиралари бўлган яна 100 та кон ва участкаларни тадбиркорларга таклиф қилиш мумкин.
Батафсил: https://uza.uz/posts/652636
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе