Навоий вилояти иқтисодиётини ўстириш масалалари кўриб чиқилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда асосий масала – Навоий вилояти иқтисодиётини ўстириш, инвестиция, экспорт ва пировардида, одамлар даромадини кўпайтириш масалалари кўриб чиқилмоқда.
Вилоят республикамизнинг қоқ марказида жойлашган, бой табиий ресурслар, етарли инфратузилма ва инсон салоҳиятига эга ҳудуд.
Сўнгги уч йилда навоийлик ёшлар олийгоҳга кириш бўйича 1-ўринни эгаллаб келмоқда. Боғча қамрови 85 фоизга етиб, республикада 2-ўринга чиқди.
Халқимиз қазилма бойликларининг 20 фоизи Навоий заминида. Вилоятда ҳар йили 100 триллион сўмдан ортиқ саноат маҳсулоти яратилмоқда. Ҳозирда вилоятда 15 миллиард киловатт соат электр энергияси чиқарилаяпти, яна 5,2 гигаваттли шамол ва қуёш станциялари ишга тушиш арафасида.
Батафсил: https://uza.uz/posts/652615
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе