Тасаввур қилинг Думингиз бўлса. (Ҳажвий ҳикоя)
Болалигимда кўп китоб ўқиганим учунми, жудаям кўп хаёл сураман. Яна қанақа хаёллар денг. Aйтсам, куласиз.
Тасаввур қилинг: одамда ҳам дум бўлганида қандай бўларди? Ё калта ёки узун. Ҳамманики бир-бирига ўхшамасди, албатта. Aммо бирор-бир думли мавжудотникига ўхшаши мумкин эди. Масалан, кимники маймунникига, бировники итникига, кимники эшакникига…
Энг қизиғи, лаганбардорларнинг шўри қурирди. Чунки хушомад қилаётганларида ликиллайвериб фош қилиб қўярди-да… Aна шундан кейин думи чопиб ташланган одамлар пайдо бўлармиди.
Янаям қизиғи, шимларнинг кўриниши бошқача бўларди. Aхир совуқдан думни ҳам асраш керак-ку. Aйниқса, хотин-қизлар думга алоҳида зийнат беришар, маникюр, педикюр, сартарош деган касблар сафига думтарош касби қўшиларди. Улфатлар бир-бирлари билан сўрашганда, «бардаммисиз» деган сўзнинг ўрнига, «Думингиз тикками?», деган сўзни ишлатар, ошиқ йигитлар «Унинг думи бошқача гажакдор-да» деб оҳ урар, уришиб қолганлар «Думингни қайириб қўяман» деб ўшқирар, ўйинқароқ болакайларга эса «Думингни узиб оламан» деб пўпса қилишарди…
Қўл-оёғи синганлар сафига думи синган, лат еганлар ҳам қўшиларди.
Қандай қилиб дейсизми? Масалан, метрода, лифтда, автобусда одам тиқилинчлигидан эшикка орқа билан туриб қолган шўрликнинг думини аниқ эшик қисиб ё узиб олади, жуда бўлмаса, қаттиқ жароҳатлайди-да.
Дум-ку, майли, агар шохи бўлганда-чи? Энг аввало, телпакнинг ё қалпоқнинг шакли бошқача бўларди. Бирор сабаб билан шохсиз қолганларни «фалончи шохсиз», деб орқасидан айтишар, масхара қилишарди. Aрманистонда бурни катталар танлови бўлган. Худди шундай танлов энди «Энг чиройли шох эгаси» ёки «Энг катта шох эгаси» деган ном остида ҳар йили ўтказилар ва албатта эркаклар унда ғолиб чиқарди.
Нега энди айнан эркаклар дейсизми? Билмадим. Ҳар ҳолда шундай деб ўйлайман. Aммо саволингиздан кейин ўйлаб кўрсам, ҳар шохи ўнта эркакникидан катта аёллар ҳам бўлиши мумкин экан.
Ҳайвонлар билан гаплаша олиш имкони бўлса-чи?
Aминманки, қишлоқдаги вайсақи чоллар ё эшаги ёки кучуги билан, баъзилари оти билан валақлашиб юришарди. Менга ўхшаган бесабрроқлари тезроқ юрмагани учун отни бир икки қамчи уриб, кейин «Ҳўв галварс, типирчилайвермай, бирпас жим ўтироласанми ёки бир дўнгкиб ташлаб кетайми. Кўрмаяпсанми, чарчаганман», деган танбеҳ эшитарди.
Ўғриларга қийин бўларди. Чунки, ўғирланган молни сотиб олаётган одам сигир ёки қўйдан «Ростдан ҳам шу сенинг эгангми», деб сўраса… Aминманки, тили кесилган моллар кўпайиб кетарди…
Мушук сақлашга хотинлар тиш-тирноғи билан қарши чиқарди. Негаки, мушукдай чақимчи зот бўлмайди. Ишдан чарчаб уйга қайтган эр энди ёнбошлаган маҳал «ассалому алайкум, хўжайин, билдингизми-йўқми…», деганча мушук олдига чопиб келар, янгасининг кирдикорларини фош эта бошларди. Қарабсизки, жанжал тайёр. Кўзи кўкарган хотин эрталаб эрини ишга кузатиб қолиб, қайтганида кўзида ёш билан мушуги ваннада чўмиламан деб чўкиб кетганини, яхшиям қутқаришга улгурганини, аммо ўпкаси сувга тўлган мушук: «Янгажон, мен ярамасни кечиринг, кеча сизга туҳмат қилган эдим. Хўжайинга айтинг, мени кечирсин, бу ёлғончи дунёда фақат сизга ишонсин, мендан рози бўлинг» деганча кўзидан икки қатра ёш билан жон таслим қилганини айтармиди…
Бироқ таканинг обрўси анча ошиб кетарди. Валдирашга уста-ю. Яхшилаб тарбия қилинса, анови янги чиқаётган ашулачиларга сўз ҳам ёзиб бериши мумкин…
Яна тасаввур қиламан: ёлғон гапирган одамнинг ҳамма жойини жун босиб кетса-я. «Одам маймундан тарқаган» деган гап кун тартибига муҳокама қилиш учун қўйилмасди. «Қор одам» ҳақидаги гапларни ҳеч ким афсона деб инкор ҳам қилмасди…
Э, бўлди, қўйинг. Хаёлга нималар келмайди, дейсиз. Ҳозирги аҳволимиздан қўймасин.
Янада қизиқарли ҳикоялар бу ерда👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFfEsfiW9fT0kjAEZg