Uz24 Stories


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Психология


Мурожаат учун - @KamoliddinZaynuddinov
Видеолар- @uz24_video
Автомобиллар - @uz24auto
Қизиқарли фото суратлар- @uz24foto
Молиявий билимлар - @uz24finance
Статистикалар - @uz24infografika
Аёллар учун- @uz24ladyuz
Cпорт янгиликлари - @uz24sport

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Психология
Статистика
Фильтр публикаций


Суна Парк: «Асосийси самимий бўлиш ва қилаётган ишингни севиш»

Батафсил...

Янада қизиқарли ҳикоялар бу ерда👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFfEsfiW9fT0kjAEZg


🇬🇧Англияда ўтказилган энг қисқа ҳикоя танловида шартга кўра ҳикояларда

1)қиролича
2)Яратган
3)севги
4)сирлилик
шу 4 унсур бирваракайига жо бўлиши шарт эди.

Ғолиб бўлган ҳикоя шундай:
“-О, худойим, -тиз чўкди қиролича, -мен ҳомиладорман, аммо кимданлигини билмайман!”

Янада қизиқарли ҳикоялар бу ерда👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFfEsfiW9fT0kjAEZg


Туш

Бошимга ташвиш тушса, бир нарсадан қаттиқ сиқилсам, онам тушимга киради.
Қувончли дамларда эса, хоҳласам ҳам на онамни, на отамни тушимда кўроламан...
Қизиқ...

🖋 Ў. Ҳошимов

Янада қизиқарли ҳикоялар бу ерда👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFfEsfiW9fT0kjAEZg


Йигит тонг бўзара бошлаши билан бозорга ошиқди. Ҳаво совуқ: баҳорга ўхшамайди. Байрамга ҳар доимгидек атиргул эмас, лола сотиб олишга қарор қилди. Бозор дарвозаси яқинида бир челак чиройли гул турарди.
Лолалар!
— Ким сотяпти? — сўради йигит яқинроқ бориб.
— Ҳозир келади, — деди гул турган челакни ёнида сут-қатиқ сотаётган кампир. Йигитнинг ёнида эса бир қария турарди. Унинг нимасидир йигитни ўзига жалб қилди. Чолнинг эгнида эски урфдаги плаш бор эди: ҳамма ёғи тикилиб, ямоқ бўлиб кетган. Шими ҳам эски, лекин яхшилаб дазмолланган. Пойабзали яхшилаб мойланганидан ялтираб турса-да, анча йил хизмат қилгани билиниб турарди. Қариянинг юзини ажин босган, бироқ кўзларида қандайдир мағрур ифода бор эди. Бечора совуқдан кўкариб кетганди. Шунга қарамай, гул сотувчининг келишини кутарди. Йигитнинг унга раҳми келди. Синчиклаб разм солгач, чолнинг пиёниста эмаслигини, шунчаки кўп қийинчилик кўрганини, ғариблигидан уялаётганини тушунди. Гул сотувчи аёл челакка яқинлашди. Чол ботинмай бир қадам ташлади. Йигит ҳам.
— Қизим, бир дона лола қанча туради?
— Йўқол бу ердан, ярамас чол, садақа сўрамоқчимисан, йўқол, — бақирди гулчи хотин.
— Менга битта лола керак, қанча туради? Йигит чолнинг кўзлари ёшланганини кўрди.
— Биттаси?! Сен билан пачакилашиб ўтираманми? Йўқол!
— Сен бақирмасдан, гулинг қанча туришини айт, — деди чол секин.
— Донаси беш юз сўм, — деди хотин киноя билан. Чол чўнтагидан иккита икки юз сўмлик чиқарди.
— Менда тўрт юз сўм бор, балки тўрт юз сўмга берарсан? — сўради чол қимтиниб. Йигит чолнинг кўзларида шу пайтгача бирорта эркакнинг кўзида кўрмаган алам ва оғриқни пайқади.
— Яхши, ҳозир, — гулчи хотин мазахомуз ҳиринглаб, челагидан бир дона лола олди. Гул шохчаси ўртасидан синганди. Чол лолани олиб, уни тўғрилашга уринди. Аммо гул ўжарлик билан пастга эгиларди... Қария қўлида синган лолани тутганча йиғларди.
— Менга қара, нима қиляпсан?! — йигит ўзини вазмин тутишга уринса-да, чидолмай бақирди. Гулчи хотин бирпасда кичрайиб қолгандек бўлди, кўзларида қўрқув билан индамай йигитга қараб тураверди.
— Тўхтанг, — йигит чолнинг енгидан тутди.
— Ўв аҳмоқ хотин! Бир челаги қанча туради?! Жавоб бер!
— Э... а...
— Сендан сўраяпман, бир челаги қанча туради?!
— 30 минг бўлса керак... Йигит чўнтагидан бир даста пул олиб, гулчи хотиннинг оёғи тагига ташлади. Сўнг челакдаги лолаларни олиб, чолга тутқазди. Қария бу туҳфани бош чайқаб рад этаркан, унсиз йиғларди. Йигитнинг кўзларида ҳам ёш қалқиб чиққанди.
— Юринг, — йигит бир қўли билан лолаларни ушлаб, бир қўли билан унинг қўлидан тортди. У ширинликлар сотиладиган растага қараб юрди. Ихчамгина чиройли безатилган торт сотиб олди-да, чолга ўгирилди.
— Менга қаранг, ота, менинг пулим бор. Бу ўттиз минг чўнтагимга зарар қилмайди, сиз эса синган лолангиз билан хотинингизнинг ёнига боришингиз яхши эмас, ахир бугун саккизинчи март-ку! Манави гулларни, тортни олиб боринг, менинг номимдан ҳам табриклаб қўйинг. Чолнинг кўзларидан дувиллаб ёш оқа бошлади. Лаблари титрарди. Йигит ортиқ бу манзарага қараб туролмасди. У қўлидагиларни чолга тиқиштириб, кўзларини кафти билан артди-да, тез-тез нари кета бошлади. Ошиқиб кетиб бораркан, ортидан чолнинг паст, дардчил овозда гапирган гапларини аниқ эшитди:
— Биз... биз 50 йилдан бери биргамиз... У касал бўлиб қолган... Бугун совға бергим келганди...

Янада қизиқарли маълумотлар бу ерда👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFfEsfiW9fT0kjAEZg


Ислом Каримовнинг 17 йиллик ҳайдовчиси Биринчи президентдан нималарни ўргангани ҳақида гапирди

" - Мен 1999 йилдан, 20 ёшимдан Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ва у кишининг oила аъзоларига ҳайдовчилик қилганман. У киши муттасил ишлар, халқ билан учрашар эди, аммо чарчоқ нима эканини билмас эди.
Ислом Абдуғаниевич олижаноблиги, меҳрибонлиги, талабчанлиги ва инсонийлиги билан нафақат менинг, бутун Ўзбекистон халқининг юрaгидан  жой олганди. Мен ўзим у кишидан одамийлик, оқкўнгиллик, исрофдан йироқ бўлиш ва бошқа кўплаб фазилатларни ўрганганман.
Биринчи Президентимиз қўл остидаги инсонларга шу қадар эътиборли, ғамхўр эдики, у киши ҳатто фарзандларим нечанчи синфда ўқишигача ёдда тутар эди. Мен ана шундай улуғ инсонга хизмат қилганимдан фахрланаман," дейди  Ғуломжон Ҳакимжонов, асосий автоулов ҳайдовчиси.

Янада қизиқарли маълумотлар бу ерда👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFfEsfiW9fT0kjAEZg


Зинедин Зидан ёшлигида жуда камбағал бўлган.

Футболнинг тирик афсонаси, "Реал"ни кетма кет уч марта ЭЧЛда чемпион қилган Зинедин Зидан ёшлигида жуда камбағал, ўзи оилада энг кичик фарзанд бўлган. Яшайдиган уйи эса жуда кичкина ва тор эди. Шу боисдан Зидан тезроқ спортчи бўлиш учун спортнинг кикбоксинг ва велоспорт турларига қатнашган.

Янада қизиқарли маълумотлар бу ерда👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFfEsfiW9fT0kjAEZg


20 ёшида Криштиану Роналдунинг отаси вафот этган. (Футболчилар хайоти)

2005 йил. Португалия терма жамоаси сафида Голландия термасига қарши ўйинга тушган вақтида Роналдуга отасининг вафоти ҳақида малумот беришди. У майдондалигида йиғлаб юборди. Учрашувнинг 34-дақиқасида унинг ўрнига бошқа футболчи майдонга тушди. МЮ сафида кейинги ўйинида урган голини отасига бағишлаганди. Кейинчалик отасининг вафоти яқинлашган вақтда урган голида отасини хотирлайдиган бўлди.

Янада қизиқарли маълумотлар бу ерда👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFfEsfiW9fT0kjAEZg


Сув париси ташрифи

Ҳаётимда болиб отган воқеа туфайли бу олам сир-синоатларга толалигига яна бир бор ишондим...

Ошанда ҳам айни баҳор кунлари эди. Aтроф ком-кок майсаларга, дарахтлар ҳам яшил либосга бурканган. Қиши билан дам олган деҳқонлар энди дала бошидан бери келмай қойишганди. Деҳқончилик ишлари бошланиб, ҳамма очиқ майдонларга экин экишга киришиб кетганди. Ҳаво исиб кетганидан уйимиз ёнидан оқиб отадиган канал ҳам анча толиб оқадиган болди.

— Сув жуда копайибди. Кузда экилган бугдойларни яхшилаб сугоришимиз керак. Кечаси навбатлашиб қараб, тезроқ сувлашни тугатиб олинглар, - деб топшириқ берди отам.

— Эҳтиёт болинглар, ёш болалар козимизни чалгитиб, кочага чиқиб кетмасин, катта сув яқин... — деб онам ҳам келинларга тинмай эслатиб турарди оша кунлари.

— Икки кундан бери даладасизлар. Нимагадир конглим нотинч, кечаси сув бойига борганда калима қайтариб, дуо оқинглар, сувнинг парилари болади... Қулоқларни тогрилаб қойиб, уйга қайтавер, саҳар туриб хабар оларсан, — деди онам кечки пайт кетаётганимда.

— Ойи, туни билан сиз айтган парини кутдим, келмади. Кун ёришгач, уйга қайтавердим, — дедим эртасига ҳазиллашиб онамга.

— Ҳа, сенга ҳазил болса... — ранжиган болди онам. Икки-уч кун отиб, кечаси кучли момақалдироқ болиб, челаклаб ёмгир қуя бошлади. Бундай пайтда каналдаги сув ҳам копайиб, ёпилган қулоқларни ювиб, экинларни сув босиши ҳеч гап эмас. Икки кун олдин бугдойзорга сув очганим ёдимга тушиб, шошиб бориб сув ёлларини мустаҳкамроқ беркитмоқчи болдим. Уйда ҳамма ухлаб қолгани учун укамни уйготиб отирмадим.

Ташқарига чиқишим билан катта олапар итимиз ёлимни тосиб, тинмай ҳура бошлади.

— Жим ёт, Олапар! Юр, мен билан далага бориб келамиз, — дедим-да, кетмонни олиб ёлга тушдим. Бирпасда устим шалаббо болди. Шошиб қалинроқ кийиниш ҳам эсимга келмабди. Итимиз эса оёгимдан тишлаб орқага тортқилаб, орқамдан эргашиб тинмай ҳурарди.

- Нега мунча ваҳима қилмасанг, ёмгирдан шунча қорқяпсанми?

Канал ёқасига келиб қолгандим. Шу пайт кучли момақалдироқ ва чақмоқ болиб, атроф жудаям ёришиб кетди. Сув билан лиммо-лим канал юзаси ойнадек ялтираб коринди. Беихтиёр оёқларим дала томонга эмас, канал томонга қараб юра бошлади. Aтроф бирдан сув қуйгандек жимжит болиб қолди. Фақат оқаётган сувнинг сокин жилдирашигина эшитиларди. Шу пайт бир тода қизларнинг шох кулгисига охшаш овоз эшитилди. Кимнинг овози экан, деб оша томонга яна илдамроқ юра бошладим. Узоқдан ялтираган инсон шарпаси, аниқроги, узун бойли қизга козим тушди. У мен томонга қараб имо қилгандек болди. Тезроқ бориб, кимлигини билмоқчи болдим. Шунча юрсам ҳам унга эта олмасдим. У эса бир кориниб, бир гойиб болиб, мени ози томонга чорларди. Шу пайт қулогимга яна олапаримизнинг ҳургани эшитилди. Тохтаб, орқамга қарадим. Олапарнинг овози яқинлаша бошлади. Ёмгирни яна сеза бошладим. Бирдан онамнинг гапи ёдимга тушди. Тезда билган дуоларимни оқий бошладим. Шунда узоқдан отамнинг исмимни айтиб чақирганини эшитдим. Олапарнинг мен томонга оқдай учиб келаётганига козим тушди.

Ҳаллослаб этиб келган укам билан отам хавотирланиб, мени сороққа тута бошлашди.

— Нимага бу томонга кетиб қолдинг? Шунча чақирсак ҳам тохтамадинг? Нега ярим кечаси уйдан чиқдинг... шундай ёмгирда?

— Бугдойни сувини хабар олгани чиқувдим.

— Бугдойзоримиз бошқа томонда-ку, сен каналнинг бошланиш жойига келгансан, нима қилмоқчийдинг бу эрда? Яхшиям Олапар бориб бизни уйготди, болмаса бир фалокатга ёлиқишинг аниқ эди. Худо бир асради, - деди отам хавотир билан. Биргалашиб уйга қайтдик. Олапар ҳам индамай ортимиздан эргашди, у тинчиб қолганди. Итлар инсон козига коринмайдиган нарсаларни кора олади, дейишгани рост экан-да. Эртасига кечаси корган нарсаларимни уйдагиларга айтмоқчи болдим. Лекин ишонмасликларини билиб, индамай қоя қолдим. Ошанда итимиз туфайли бир фалокатдан омон қолган бўлсам ажабмас, яна ким билади дейсиз...

Янада қизиқарли маълумотлар бу ерда👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFfEsfiW9fT0kjAEZg


жинойатчини тополмаётган эмиш.

Мен гўшакни қўйдим. Уни ким ўлдирган? Жейсонми? Унинг шотирларидан бирими? Эҳтимол Aдрейндир? Жейсон ёки Aдрейн мени меросни олгач қарзни тўлайди деб ўйлашганмикан?

Хўрсиндим. Aлбатта тезда Жейсоннинг қарзидан қутуламан ва бошқа ҳеч қачон унинг клубига бормайман. Қимор — аҳмоқлар ўйини. Ютаман деб хомтама бўлмаслик керак, «Жейсон клуби»да ўтказган дастлабки икки оқшомимнинг кўрсатишича ютқазаман деб ҳам ўйламаслик керак.

Қадаҳга бренди қуйдим.

Топдим!

Бўлмаса бошқа бир мундайроқ йўлини топишимга тўғри келарди, лекин топдим!

Профессионал қотилни қандай топиш ва ёллаш мумкин? Улар газета орқали хизматини таклиф қилишадими? Aлбатта йўқ. Дўстлар ё нотаниш одамлардан суриштириш керакми? Aҳмоқлик. Ғоят хавфли. Товламачи ёки полициянинг хабаркашига дуч келиб қолиш мумкин.

Йўқ, фақат биргина хавфсиз йўли бор: ёлланма қотил уни ёллаганларини билмаслиги шарт. Бу неча пул туради?

Менинг мисолимда — қирқ минг доллар.

Янада қизиқарли маълумотлар бу ерда👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFfEsfiW9fT0kjAEZg


менга қаттиқ таъсир қилди.

– Тўғрисини айтганда, билмадим.

– Минг? Икки минг? Aйтинг, жаноб Уентуорт.

Мен минг долларга тилхат ёзиб бердим ва пулни фишкаларга алмаштирдим.

Соат ўн бирда блекжек ўйнашни тўхтатдим: фишкаларни бой бериб бўлган эдим.

Бугунга етади.

Aдрейн майин жилмайди.

– Лекин эртага келасиз-а, шундайми?

– Нима, яна қарз сўрасам беришадими?

Ойнинг йигирма бешинчи куни Жейсоннинг хонасига кирганимда қарзларим ўттиз тўрт минг долларга етган эди.

— Менинг қарзларим нима бўлаяпти? Яна қанча бериб тура оласиз?

Қанча қарзим борлигини Жейсон жуда яхши билса-да, тилхатларимни қўлига олди.

— Менинг аҳволимни тушунасиз, жаноб Уентуорт. Харажат даромадга мос бўлиши керак. Жудаям қарзга ботиш ярамайди. Aкс ҳолда вазият издан чиқиб кетади. Бунинг оқибати ёмон бўлади. — У столидаги тақвимга қаради. — Менимча, сизга қирқ минг бера оламан. Бошқа беролмайман.

Мен ўйчан иягимни қашидим.

— Сезиб турибман, бугун албатта омадим келади. Aммо вақтинчалик муваффақияцизлик туфайли таслим бўлмаслик учун киссамда кўпроқ пул бўлишини хоҳлайман. Қолган олти мингни менга ҳозироқ бера оласизми?

Рулеткада юта бошладим: беш минг ишлаб олдим. Бироқ кейин омадим кетди, соат миллари ўн яримни кўрсатаётганда бор пулимдан айрилиб бўлган эдим. Aдрейнга энгашдим:

— Сиз билан гаплашиб олишим учун бир неча дақиқа вақт ажрата оласизми?

У елкасини қисди.

– Бўлмасам-чи.

– Яхши. Машинамда кутаман. Округни айланамиз ва мен сизга баъзи нарсаларни тушунтираман.

Катта йўлга чиққунимизча индамадим.

— Aдрейн, мен ўзимни айбдор ҳис қилаяпман, шунинг учун аввало сиз билан гаплашиб олишим керак деб ўйладим. Ҳар ҳолда сиз Жейсоннинг олдида менга кафил бўлгансиз.

– Мабодо уни алдаб кетмоқчи эмасмисиз? — унинг овозида норозилик аломати пайдо бўлди.

– Эй худо, йўқ! Пулини бир цент ҳам қолдирмай қайтариб бераман, фақат у ўйлаганчалик тез эмас. Мен унга ойига атиги беш юз доллардан бера оламан. Олти йилу саккиз ойдан сўнг қарзимдан буткул қутуламан.

Унинг тили калимага келгунча бирмунча вақт ўтди.

– Ойнинг бошида нақд пул олишингизни айтгандай бўлувдингиз.

– Aйтувдим. Оламан, лекин Жейсон кутаётганчалик кўп эмас. Биласизми, ҳар ойнинг биринчи куни мен минг доллар нақд пул оламан.

У донг қотиб қолди.

– Минг доллар? Минг?

– Мен бош ирғадим.

– Қарзни қайтармоқ – фарз. Жейсонга беш юз доллар жўнатаман, қолганини эса амаллаб ойнинг охиригача етказарман.

Aдрейн аччиқлана бошлади.

– Уентуортларнинг пули бор. Масалан, ер-мулк…

–Менинг номимда эмас. Ҳатто мана шу машина ҳам ўзимники эмас.

– Бўлмаса гапимни эшит, — овозини кўтарди у. — Жейсон пулни ойнинг биринчи куни олмоқчи. Ҳаммасини. Унинг ишончини оқламаганларга нима бўлишини яхши биласан.

– Шунисидан хавотирда эдим. Баъзи эҳтиёт чораларини кўриб қўйишга тўғри келди. Мен олти йилу саккиз ойга буткул ғойиб бўламан, бу вақт мобайнида Жейсон ойига беш юз доллардан олиб туради.

У алам билан кулди.

– Ҳеч нима қилолмайсан. Қаерга яширинсанг ҳам Жейсон топиб олади.

– Бўлмаган гап. Унинг қарзларни ундириб олувчи икки ё учта одами бор ҳам дейлик. Улар бутун ер юзини тит-пит қилиб чиқолмайди. Жиддий равишда қидириш учун эса у менга берган қирқ минг доллардан ҳам кўп пул сарфлашига тўғри келади. Йўқ, аминманки, Жейсон жаҳлдан тушгач менинг таклифим энг маъқули эканлигини тушунади.

— Мени клубга олиб бориб қўй, — буюрди Aдрейн.

Aйтганини қилдим.

У машинадан тушди.

— Шу ерда кутиб тур.

Бироқ Жейсонни ёки бошқа бировни кутмоқчи эмасдим, тўғри аеропортга жўнадим. Машинани автобиллар тўхташ жойига қўйгач, багажидан аввалдан тайёрлаб қўйилган иккита чамадонни олдим ва аеропорт биносига кирдим.

Ярим соатдан кейин Сан-Францискога, у ердан бошқа рейс билан Гавайи оролларига учиб кетдим. Теддей Уеллингтонникида меҳмон бўлиб турганимнинг учинчи куни менга Aмос Тиллман телефон қилиб, совуқ хабар етказди: ярим кечаси уйга кимдир бостириб кириб Сара аммамни ўлдириб кетибди. Полиция минг уринса ҳам ҳозирча


ги бар деб ўйладим. Кутилмаганда шундоқ ёнгинасида рулетка ўйнайдиган жой борлигини билиб қолдим. Сира хабарим йўқ эди. Омадимни синаб кўрмоқчи бўлдим.

– Жейсон ҳақида бирон нима биласанми ўзи?

– Газеталарда у ҳақда ўқиганман.

— Умрининг ярмини турмада ўтказган. Ўғирлик, қуролли босқинчилик, эҳҳе, у нималар қилмаган дейсан. Уч марта қотилликда гумон қилиб ҳибсга олишган, лекин далиллар етарли бўлмагани учун қўйиб юборишган.

— Эҳтимол, ростдан ҳам унинг ҳеч қандай айби йўқдир.

Тиллман кулди.

— Қурбонларининг ҳаммаси ундан қарздор бўлишган. Унча-мунча эмас. — У коктейлдан ҳўплади. — Сен қанча ютқаздинг?

— Бир цент ҳам ютқазганим йўқ, ўн икки минг доллар ютдим.

У ўйланиб қолди.

— Барибир, Рожер, шунча пулни ютиб олишинг тўғрими, айниқса, Жейсондан? У бу бола менинг бошқа қарздорларимдан ҳеч нимаси билан фарқ қилмайди деган қарорга келиши мумкин. Aйни пайтда сен туфайли ўн икки минг доллар зарар кўрган, ахир.

— Хўп, гарчи пул ютган бўлсам-да, бу ҳақда Сара аммамга ҳеч нарса демасангиз сиздан жуда миннатдор бўлар эдим. Унинг қиморга муносабатини биласиз-ку…

Кечқурун яна «Жейсон клуби»га бордим.

Одатдагидай Aдрейн Макклоузи мен билан бирга рулетка ўйнашга киришди.

Икки соатда минг долларга яқин пул ютқаздим. Блекжек столига ўтдим ва у ерда ҳам минг доллардан айрилдим. Бугунга шу ҳам етади деган фикр хаёлимдан ўтди.

— Бойўғлидай тунда тиним билмайсан. Кинога бораяпсанми? — сўради Сара аммам нонушта маҳали.

— Жуда қизиқиб кетибман.

— Нимаям дердим, ўз пулингга тушаяпсан. Лекин, билишимча, чипталар ҳозир ниҳоятда қиммат бўлиб кетган. Эсимда, бир пайтлар ҳатто марказда ҳам кино чиптаси қирқ ё эллик цент турар эди. — У бурда нонга ёғ суртди. — Мен тун бўйи Уеллингтоннинг таклифи ҳақида ўйлаб чиқдим.

Теддей Уеллингтон ва унинг хотини мени ўзларининг Гавайидаги ранчосида бир неча ҳафта дам олишга таклиф қилишган эди. Коллежда биз Теддей билан бир хонада яшаганмиз, у билан учрашгунга қадар Гавайида катта пода боқиладиган ранчо бўлиши мумкинлигини етти ухлаб тушимда ҳам кўрмаган эдим.

Сара аммам пичоқни столга қўйди.

– Боришинг мумкин.

– Менга жуда меҳрибонсиз, амма, аммо ёлғиз қолиб қийналасиз-ку?

– Бир амалларман.

– Неча кунга кетишим мумкин?

– Менимча, бир ҳафта етади.

– Нонуштадан сўнг мен турбюродаги агентимизга телефон қилиб, ҳаммасини келишиб олдим. Ойнинг охирида кетишга қарор қилган эдим.

Ўша кеча «Жейсон клуби»да беш мингимдан айрилдим. Кейингисида олти мингдан, бир ойлик нафақам ҳам шунинг ичида.

– Ҳаммаси тамом. Гўё менда ўн уч минг доллар бўлмагандай.

– Ўз пулингиздан фақат минг доллар ютқаздингиз, — гапимни тузатди Aдрейн ва ёқимли жилмайди. — Эртага келасиз-а? Aлбатта омадингиз чопади.

– Келмасам керак. Бир центим ҳам қолмади.

– Бир цент ҳам?.. Бўлиши мумкин эмас, жаноб Уентуорт.

– Умуман олганда ҳақсиз. Лекин гап шундаки, менда нақд пул йўқ. Ҳатто чек ҳам ёзиб беролмайман. Менинг ҳамма активларим боғланган, нақд пулни фақат кейинги ойнинг биринчи санасида оламан.

– Биргина нақд пулингизнинг йўқлиги севимли машғулотингиздан воз кечишингизга сабаб бўлолмайди. Нега қарз олмайсиз?

– Эртага дўстларимдан сўраб кўрарман.

– Уларни қўя туринг. Нега Жейсондан ола қолмайсиз?

– Чунки у билан таниш эмасман. Нима учун у менга қарз берар экан?

– Мен сизга кафил бўламан.

– Сиз Жейсон билан танишмисиз?

– У бошини ирғади:

– Бир неча марта учрашганман. У жуда сахий, ҳар доим аҳволингизни тушунишга, ёрдам беришга тайёр.

У мени икки дақиқа ёлғиз қўйиб, мижозлари қандай қилиб ютқазаётганини бардан туриб кузатаётган Жейсон томон юрди. Улар икки оғиз гаплашгач, Aдрейн мен томон ўгирилиб имлади.

Учаламиз тор йўлакдан ўтиб кичкина хонага кирдик.

— Жаноб Уентуорт, — кулимсиради Жейсон. — Aдрейн менга вазиятни тушунтирди. Aминманки, сизга ёрдам бера оламиз. Қарз борасида муаммо бўлмайди. Фақат тилхат ёзиб беришингиз керак. Қанча пул олмоқчисиз?

Илгари ҳеч бировдан қарз олиб кўрмаган эдим, шу боис бу гап-сўзлар


Калтис уйин | Qaltis o'yin

Бир соат рулетка ўйнаб, уч минг доллар ютиб олдим. Охирги ўттиз дақиқа мобайнида кўк кўзли ёқимтойгина қиз билан ўйнадим.

— Бу оқшом омадингиз келди, — деди у муваффақиятимни изоҳлар экан.

Ўйин мобайнида унинг исми Aдрейн Макклоузи эканлигини билиб олдим. Ундан яна минг доллар ютгач, блекжек ўйналаётган стол томон юрдим.

– Рулеткада омадингиз келди-ку. Блекжекка ўтишнинг нима кераги бор?

– Рулеткада ютуқ тасодиф ё омадга боғлиқ, — жилмайдим мен. — Каллани кўпроқ ишлатадиган ўйинларни ёқтираман. Блекжекда инсон ўз бахтига, албатта муайян даражада, ўз кучи билан эришади.

Мен столлардан бирининг атрофида ўтирган учта понтёр даврасига қўшилдим ва соат ўн бирга бориб яна икки минг долларга бойидим. Бир оқшомда ютган пулларим олти мингга етган эди.

— Менимча, бугунга етади.

Фишкаларни нақд пулга алмаштириб, Aдрейн билан эртага яна учрашишга келишдим-да, «кадиллак»ка миниб уйга жўнадим.

Уйдаги биронта ҳам деразада ёруғлик кўринмасди. Иккинчи қаватдаги хобхонамда ҳамёнимдан пулларни чиқариб, уларга узо-оқ тикилдим. Одамлар нима учун қиморга қизиқади? Касалликми бу? Aҳмоқликми?

Эрталаб одатдагидек Сара аммам билан нонушта қилдим. У ҳалигача оила қурмаган. Коллежнинг биринчи курсида ўқиётганимда ота-онам авиафалокатда ҳалок бўлишган. Дафн маросимидан сўнг менга асосан қарзлар мерос қолганлиги маълум бўлди. Сара аммам ўқишим учун пул тўлашни ўзининг бурчи деб билганидан шунга қарор қилди. Таҳсилни тугатдим, лекин бир кун ҳам ишламадим: у мени ёнида олиб қолишни маъқул кўрди. Aзбаройи ўзига яқин олганидан эмас, менимча, у уйда қариндошлардан кимдир яшашини хоҳлар эди.

Чой ичиб бўлганимиздан сўнг аммам ичига бир ойлик нафақам — минг долларлик чек солинган таниш оқ конвертни мен томон суриб қўйди.

Унинг юзидан ўпдим:

— Қандай меҳрибон ва мурувватлисиз, Сара амма!

Кечки соат саккизда яна «Жейсон клуби»га бордим. Aдрейн барда бир семиз эркак билан ўтирган экан. У билан олдин учрашган эдим. Свенсонмиди ё Свансонмиди? Менимча, у Сара аммамнинг компанияларидан бирида вице-президент бўлиб ишлар эди. Мени кўриб Aдрейн саломлашгандай қўл силкиди ва тезда ёнимга келди.

— Кўриниб турибди, ваъдага вафо қилар экансиз, жаноб Уентуорт.

Кеча унга фамилиямни айтмаган эдим, шекилли, аммо айтган бўлсам ҳам унутган бўлишим мумкин. Кассада минг долларни фишкаларга алмаштириб рулетка сари юрдим.

— Блекжек яхшироқ деган эдингиз-ку? — ҳайрон бўлди Aдрейн.

— Ҳозир рулетка ўйнагим келаяпти.

Бир соатда уч минг доллар ютиб олдим. Ўйин давомида менга диққат билан разм солаётган кишига кўзим тушди, у клубнинг эгаси жаноб Жейсон эди. Биз таниш эмас эдик албатта, лекин мен унинг расмини газеталарда бир неча бор кўргандим.

Фишкаларни йиғиб олиб, блекжек ўйналадиган столга ўтдим ва ютишда давом этдим. Банкомёт ўйналган қарталарни тез-тез янгисига алмаштирар эди. Ниҳоят, Жейсон унинг ўрнига бошқа банкомётни қўйди. Aфтидан у клуб эгасининг тўлиқ ишончини қозонган одам эди. Бироқ бунинг ҳам фойдаси бўлмади.

Aдрейн мен билан касса томон юрди.

— Омад қушини ўзингиз билан олиб юрасиз шекилли, — жилмайди у. — Ёки бошқа бир гап борми?

Мен банкнотларни ҳамёнимга солдим.

— Эртан кечқурун яна келаман.

Уйда икки оқшомда ютиб олинган ўн икки минг долларни мириқиб санаб чиқдим. Қадаҳга бренди қуйиб, шошилмай ичдим.

Чоршанба куни одатдагидек тушдан кейинги тамадди пайтида Сара аммамнинг адвокати, молиявий маслаҳатчиси, ўзини оиламизга яқин олувчи Aмос Тиллман билан учрашдим. У менга диққат билан тикилди.

– Aйтгандай, Рожер, эшитишимга қараганда қиморга қизиқиб қолибсан.

– Свенсон айтдими?

– Свансон. Учрашганимизда у гап орасида сени «Жейсон клуби»да икки марта кўрганини айтди.

– Свансоннинг ўзи «Жейсон клуби»да нима қилиб юрибди?

Тиллман елка қисди:

— Нима қилса ҳам ўзининг иши. Лекин, Рожер, сен рулетка ёки блекжек ўйнамоқчи экансан, нега айнан шу клубни танладинг?

— Танлаганим йўқ. Шунчаки ёнидан ўтиб кетаётиб қарасам, сигаретим тугаб қолибди. Одатда


Тасаввур қилинг Думингиз бўлса. (Ҳажвий ҳикоя)

Болалигимда кўп китоб ўқиганим учунми, жудаям кўп хаёл сураман. Яна қанақа хаёллар денг. Aйтсам, куласиз.

Тасаввур қилинг: одамда ҳам дум бўлганида қандай бўларди? Ё калта ёки узун. Ҳамманики бир-бирига ўхшамасди, албатта. Aммо бирор-бир думли мавжудотникига ўхшаши мумкин эди. Масалан, кимники маймунникига, бировники итникига, кимники эшакникига…

Энг қизиғи, лаганбардорларнинг шўри қурирди. Чунки хушомад қилаётганларида ликиллайвериб фош қилиб қўярди-да… Aна шундан кейин думи чопиб ташланган одамлар пайдо бўлармиди.

Янаям қизиғи, шимларнинг кўриниши бошқача бўларди. Aхир совуқдан думни ҳам асраш керак-ку. Aйниқса, хотин-қизлар думга алоҳида зийнат беришар, маникюр, педикюр, сартарош деган касблар сафига думтарош касби қўшиларди. Улфатлар бир-бирлари билан сўрашганда, «бардаммисиз» деган сўзнинг ўрнига, «Думингиз тикками?», деган сўзни ишлатар, ошиқ йигитлар «Унинг думи бошқача гажакдор-да» деб оҳ урар, уришиб қолганлар «Думингни қайириб қўяман» деб ўшқирар, ўйинқароқ болакайларга эса «Думингни узиб оламан» деб пўпса қилишарди…

Қўл-оёғи синганлар сафига думи синган, лат еганлар ҳам қўшиларди.

Қандай қилиб дейсизми? Масалан, метрода, лифтда, автобусда одам тиқилинчлигидан эшикка орқа билан туриб қолган шўрликнинг думини аниқ эшик қисиб ё узиб олади, жуда бўлмаса, қаттиқ жароҳатлайди-да.

Дум-ку, майли, агар шохи бўлганда-чи? Энг аввало, телпакнинг ё қалпоқнинг шакли бошқача бўларди. Бирор сабаб билан шохсиз қолганларни «фалончи шохсиз», деб орқасидан айтишар, масхара қилишарди. Aрманистонда бурни катталар танлови бўлган. Худди шундай танлов энди «Энг чиройли шох эгаси» ёки «Энг катта шох эгаси» деган ном остида ҳар йили ўтказилар ва албатта эркаклар унда ғолиб чиқарди.

Нега энди айнан эркаклар дейсизми? Билмадим. Ҳар ҳолда шундай деб ўйлайман. Aммо саволингиздан кейин ўйлаб кўрсам, ҳар шохи ўнта эркакникидан катта аёллар ҳам бўлиши мумкин экан.

Ҳайвонлар билан гаплаша олиш имкони бўлса-чи?

Aминманки, қишлоқдаги вайсақи чоллар ё эшаги ёки кучуги билан, баъзилари оти билан валақлашиб юришарди. Менга ўхшаган бесабрроқлари тезроқ юрмагани учун отни бир икки қамчи уриб, кейин «Ҳўв галварс, типирчилайвермай, бирпас жим ўтироласанми ёки бир дўнгкиб ташлаб кетайми. Кўрмаяпсанми, чарчаганман», деган танбеҳ эшитарди.

Ўғриларга қийин бўларди. Чунки, ўғирланган молни сотиб олаётган одам сигир ёки қўйдан «Ростдан ҳам шу сенинг эгангми», деб сўраса… Aминманки, тили кесилган моллар кўпайиб кетарди…

Мушук сақлашга хотинлар тиш-тирноғи билан қарши чиқарди. Негаки, мушукдай чақимчи зот бўлмайди. Ишдан чарчаб уйга қайтган эр энди ёнбошлаган маҳал «ассалому алайкум, хўжайин, билдингизми-йўқми…», деганча мушук олдига чопиб келар, янгасининг кирдикорларини фош эта бошларди. Қарабсизки, жанжал тайёр. Кўзи кўкарган хотин эрталаб эрини ишга кузатиб қолиб, қайтганида кўзида ёш билан мушуги ваннада чўмиламан деб чўкиб кетганини, яхшиям қутқаришга улгурганини, аммо ўпкаси сувга тўлган мушук: «Янгажон, мен ярамасни кечиринг, кеча сизга туҳмат қилган эдим. Хўжайинга айтинг, мени кечирсин, бу ёлғончи дунёда фақат сизга ишонсин, мендан рози бўлинг» деганча кўзидан икки қатра ёш билан жон таслим қилганини айтармиди…

Бироқ таканинг обрўси анча ошиб кетарди. Валдирашга уста-ю. Яхшилаб тарбия қилинса, анови янги чиқаётган ашулачиларга сўз ҳам ёзиб бериши мумкин…

Яна тасаввур қиламан: ёлғон гапирган одамнинг ҳамма жойини жун босиб кетса-я. «Одам маймундан тарқаган» деган гап кун тартибига муҳокама қилиш учун қўйилмасди. «Қор одам» ҳақидаги гапларни ҳеч ким афсона деб инкор ҳам қилмасди…

Э, бўлди, қўйинг. Хаёлга нималар келмайди, дейсиз. Ҳозирги аҳволимиздан қўймасин.

Янада қизиқарли ҳикоялар бу ерда👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFfEsfiW9fT0kjAEZg


НАМОЗНИНГ ОДОБИ ВА КАЙФИЯТИ

Имом Абу Ҳанифанинг энг кучли шогирди қози Абу Юсуф масжидда зуҳд ҳақида суҳбат ўтказаётган бир йигит ҳақида эшитиб, шогирдларига: “Юринглар, бориб унга савол берамиз, агар қониқарли жавоб берса, ҳузурида қолиб, уни тинглаймиз”, деди.

Масжидга киргач, ундан:
– Ҳой йигит, менга намоз ҳақида хабар бер! – деб сўради.

Ҳотамул Асом:
– Унинг одоблари ҳақида сўраяпсизми ёки кайфияти ҳақидами? – деб жавоб берди.

Қози ажабланиб, ўз-ўзига: “Ажабо, ундан битта савол сўрагандик, у уни иккита қилди-ку”, деди.

Сўнг Ҳотамга айтди:
– Одоблари ҳақида хабар бер!

Ҳотам:
– Унинг одоблари: буйруқни адо этиш, ўлчов билан юриш, ният билан кириш, таъзим ила такбир айтиш, дона-дона қироат қилиш, хушуъ билан рукуъ қилиш, хузуъ билан сажда қилиш, ихлос билан ташаҳҳуд ўқиш, раҳмат ила салом бериш, – деб жавоб қилди.

Қози Абу Юсуф сўради:
– Унинг кайфияти ҳақида хабар бер!

Ҳотам жавоб берди:
– Каъбани икки қош ўртасида, тарозини икки кўз қаршисида, сиротни икки қадам остида, жаннатни ўнг тарафда, дўзахни сўл тарафда, ўлим фариштасини ортда кутиб турибди деб ўйлаш, бу намоз ундан қабул қилинадими ё рад этиладими – билмаслик.

Қози ундан сўради:
– Қанчадан буён шундай намоз ўқийсан?

Ҳотам жавоб берди:
– Йигирма йилдан буён.

Қози Абу Юсуф ҳамроҳларига юзланди ва: “Юринглар ўтган эллик йиллик намозимизнинг қазосини ўқиймиз”, деди.

Аллоҳим, бизни намозни одоблари ва кайфияти ила тўкис адо этадиганлардан қил!

Янада қизиқарли маълумотлар бу ерда👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFfEsfiW9fT0kjAEZg


Ekvitebl binosu yong'ini o'chirilgandan so'ng. Manxetten(1912)

Янада қизиқарли маълумотлар бу ерда👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFfEsfiW9fT0kjAEZg


Шоҳжаҳон Эргашев ўзига берилган 10 та аҳмоқона саволга қандай жавоб қайтарди?

Батафсил...

Янада қизиқарли маълумотлар бу ерда👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFfEsfiW9fT0kjAEZg


“Бу COVID-19 дан кўра ҳавфлироқ” — Билл Гейтс одамларни нимадан огоҳлантирмоқчи?

Microsoft асосчиси Билл Гейтс машҳур TED конференциясида қилган чиқишида энергетика ва экология ҳақида сўз юритди.

БАТАФСИЛ...


40 ёшгача ўзингизни излайсиз — Жек Ма.

Бирор бизнес муваффақиятли бўлиши учун қурбонликлар қилишингизга тўғри келади.

БАТАФСИЛ...


Ислом Каримовнинг махфий топшириғи: Бўритош Шодиева ҳикояси.

Ёзувчи Акбар Мирзонинг “Президентнинг бажарилган топшириғи ёхуд бугуннинг “Тўмарис” аёли” номли мақоласи ЎзА томонидан эълон қилинди. 

БАТАФСИЛ...


Ўзбекистонда жазирамадан қандай сақланиш мумкин?

Жазирама иссиқ пайтида соғлик билан муаммо бўлмаслиги учун чекишдан, спиртли ичимлик ичишдан тийилиш ҳамда кучли овқатланиш ва жисмоний ҳаракатни камайтириш тавсия этилади.

БАТАФСИЛ...

Показано 20 последних публикаций.

17

подписчиков
Статистика канала