ФЕВРАЛЬ
Қуёш ҳам юзини кўрсатди рўй-рост,
Баҳордан номалар келтирди февраль.
Янги ой, янги кун муборак эй, дўст,
Тарихга номингни муҳрла дарҳол.
Дилимга ўрнашиб улгурди дарров,
Тонглардан баҳорий бир садо, бир сас.
Юргим келди кўпроқ пиёда яёв,
Қуёшга термулиб қиламан ҳавас.
Қишнинг шашти тушар бир поғонага,
Аёзнинг чилласи қилар хайр-хўш.
Беркинар паналаб зах, тим* хонага,
Йўлатма, кўнглингни асло қўйма бўш.
Фарахбахш кунларга солиб поёндоз,
Кўкламга етаклар бор табиатни.
Дарахтлар уйғонар қилганича ноз,
Уйғотса кошкийди бор жамиятни.
*тим-қоронғу
✍️ Маъсуда Қирғизова
@Press_Secretary_Uychi
Қуёш ҳам юзини кўрсатди рўй-рост,
Баҳордан номалар келтирди февраль.
Янги ой, янги кун муборак эй, дўст,
Тарихга номингни муҳрла дарҳол.
Дилимга ўрнашиб улгурди дарров,
Тонглардан баҳорий бир садо, бир сас.
Юргим келди кўпроқ пиёда яёв,
Қуёшга термулиб қиламан ҳавас.
Қишнинг шашти тушар бир поғонага,
Аёзнинг чилласи қилар хайр-хўш.
Беркинар паналаб зах, тим* хонага,
Йўлатма, кўнглингни асло қўйма бўш.
Фарахбахш кунларга солиб поёндоз,
Кўкламга етаклар бор табиатни.
Дарахтлар уйғонар қилганича ноз,
Уйғотса кошкийди бор жамиятни.
*тим-қоронғу
✍️ Маъсуда Қирғизова
@Press_Secretary_Uychi