Ассалому алайкум, азиз ва мўътабар аёллар, опа-сингиллар!Барчангизни бетакрор фасли навбаҳор ташрифи ҳамда Халқаро хотин-қизлар байрами билан чин калбимдан самимий табриклайман.
Бу галги аёллар байрами муборак Рамазон ойида нишонланаётгани ҳам қалбларимизни ажиб бир ўзгача сурурга тўлдираётгани, шубҳасиз.
Табиатга зеб берган баҳор фасли бўлса, ҳаётга мазмун бағишлаган - бу аёлдир.
Мен мамнуният билан Уйчи тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тизимида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг фидойи меҳнатларини юксак қадрлайман.
Муҳтарама устоз аёллар, опа-сингиллар!Юрагингиздаги беғубор туйғулар асло завол топмасин. Бахту омад, ишонч ва умид доимий ҳамроҳингиз бўлсин. Доим баҳор каби яшнаб юринг. Гўзаллигингиз, латофатингизга асло кўз тегмасин!
Байрамингиз яна бир бор қутлуғ бўлсин!Музаффар МЎМИНОВ,
Уйчи тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи.
👉
@Press_Secretary_Uychi