Репост из: 𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫 ✍🏻
ОТАСИНИНГ ЎЛИГИНИ ЯШИРГАН- ҚИЗ!
Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар.
Ўтган ҳафта ишхонада Японлар билан гаплашиб ўтирибмиз. Битта Япон "Отамнинг пенсия пули тушадиган картасида нимадир муаммо бўлибди. Банкка бориб келишим керак" деди. Ёнидаги Японлар "Даданг, тирикми ўзи?" дейишди. Ҳамма бақириб кулди.
Маҳалладигалар билан ўтирсангиз, сизнинг хабарингиз йўқ мавзуда ҳазил қилишса-ю, ҳаммага кулгули, сизга эса пашша чаққандек ҳам таъсир қилмайди-ку, шунга ўхшаб юқоридаги мавзу ҳам Ўзбек жамиятига узоқ бўлган мавзу!
Келинг, бугун сизга ушбу мавзудаги энг машхур ҳолатлардан бирини айтиб бераман. 2010-йилда, Соген Като исмли отахонни ТОКИОДАГИ ЭНГ КЕКСА ОДАМ бўлдингиз деб, ҳокимятдагилар 111 ёши билан табриклаш учун боришса, у отахон аллақачон ўлган экан. 1 йил ё 2 йил олдин эмас, 30 йил олдин, 1978 - йилда ўлган экан. Маълум бўлишича, у отахоннинг қизи ва набираси отахоннинг ўлганини беркитиб 30 йилдан ошиқ вақт мобайнида 117 минг доллар атрофидаги пенсия пулларини олиб келишган.
Мурдани сасиб кетмаслиги учун ҳам тадоригини кўриб, кийимларни ҳам тез-тез алмаштириб туришган экан. Дахшат!
Япон политсиясининг 2010- йилда берган маълумотларига қараганда, Японияда 230 мингдан ошиқ шунақа ҳолатлар бўлиши мумкин экан.
Шунақа гаплар, азизлар. Одамзоднинг тийиб турувчи омиллари бўлмаса, бундан ҳам беш баттар разилликларни қилади. Ота-онани қадрлашга ўргатган, ҳаттоки мурдаларни хурмат қилишни ўргатган, динимиздан, Ўзбеклигимиздан, қадриятларимиздан қўймасин!
Бир куни бир отахон кўпчилик йиғилган жойда миндей энгашган экан, иштони йиртилиб кетибди-да. Орқадагилар иштонининг кети йиртилиб кетди деб роса кулишибди. Отахон ҳижолат бўлиб, у қишлоқдан бош олиб кетибди. Орадан йиллар ўтиб, кампири билан "Энди ўзимизнинг қишлоққа қайтайлик, соғинди одам" деб қайтишибди. Қишлоққа кириб боришда бир кичкина болачага кўзи тушиб: "Ҳей болакай кимнинг ўғлисан?" деса, "Фалончини" дебди. "Ёшинг нечада?" деса, "Мардон чолнинг иштонини кети йиртилиб кетгандан кейин 10 йил ўтиб туғилганман" дебди. Э, палакат деб Сал нарироққа боришса, бир келинчак кўчаларни супураётган экан. "Ҳой қизим, қачон тўйинг бўлди?" деса, "Мардон чолнинг иштонини кети йиртилиб кетгандан 12 йил ўтиб" дебди. Бу гапни эшитган чол. Кампирига қараб: "Кетдик кампир, ортимизга қайтамиз. Бу ярамас қишлоқдагилар менинг кетимни календар қилиб олишибди-ку" деб қайтиб кетишган экан)
Шунга ўхшаб, бошқа миллатларни кўкларга кўтариб, ўзимизникиларга, мусулмонларга тош отаётган календарсавиялар, бўлди қилинг)
Японларнинг фантастик даражадаги ютуқларини албатта ўрганишимиз керак. Аммо, хатоларидан ҳам хулоса қилишимиз шарт. Ривожлансакда, ўзлигимизни сақлаб қолиб ривожланайлик!
Хурмат билан, Баҳодир Искандаров!