Яқинини йўқотган ўқувчи ва унинг устози!
Яқин инсон ўлими билан боғлиқ руҳий кечинмалар катталарга нисбатан болаларда узоқ давом этмайди.
Аммо турли ҳаётий вазиятлар тезда битган “ярани” осонгина янгилаши мумкин. Масалан, боғча ёки мактабдаги бирор байрам тадбирига барчанинг онаси келганда, онаси вафот этган боланинг руҳий яраси янгиланиши ҳеч гап эмас.
Шу сабабли бундай болалар билан ишлаётган устоз-мураббийлардан алоҳида ҳушёрлик, психологик зийраклик талаб қилинади.
Яқин инсони вафот этган бола билан ишлашда қуйидаги маслаҳатларни беришимиз мумкин:
1)бола мактабга келгач, ўқитувчи унинг ҳаётидаги фожиадан хабардор эканини билдириб, шу тариқа, болага бефарқ эмаслигини кўрсатиши керак;
2)боланинг бошқа болалар томонидан мазаҳ қилинмаслиги, улар болага тегажонлик қилмаслигига алоҳида эътиборли бўлиш зарур;
3)бола учун мактабда хоҳлаганда ёлғиз қолиш ва йиғлаб олиш учун жой бўлиши, унга катта болалардан бири (иложи борича ўз бошидан шундай фожиани ўтказган болалардан бири) ни бириктириб қўйиш мақсадга мувофиқ;
4)бола билан имконият бўлган пайтда, ундан саволлар берилганда ўлим ҳақида гаплашиш мумкин (бола ўқитувчи билан ҳар қайси ўзини қийнаётган мавзуда эркин суҳбатлашиши мумкинлигини кўриши керак);
5)боланинг агрессив, паришонхотир, яккаланувчан хулқ-атворига сабрли муносабатда бўлиш, ҳайронликни намойиш этмаслик лозим;
6)бола билан мулоқотда жисмоний контактдан унумли фойдаланиш, жавоб беришда самимий бўлиш, вафот этган яқин инсон, унинг яхши кўрган нарсалари ҳақида гапиришга ундаш, “Вақт ўтиб ҳаммасини унутасан”, “Ҳаммаси яхши бўлиб кетади” каби гапларни гапирмаслик лозим;
7)болага йиғлаш уят эмаслигини кўрсатиш (бола билан мулоқотда кўз ёш келса, уни тутиб турмаслик, яширмаслик) керак, таъсирчан воқеа айтиб бериш, вафот этган одам қандай вазиятларда одатда юзига табассум келганини эслаб кўриш, расм дарсларида қандайдир қувончли воқеаларни тасвирлашни таклиф этиш ўринли;
8)боланинг ёлғиз қолган яқин инсони билан алоқада бўлиб туриш керак (бола ўқитувчи ҳамда оиласининг ўртасидаги алоқани ҳис этса, у ўзини янада хавфсизроқ сезади);
9)бола учун оғриқли кунлар (байрамлар, турли тадбирлар ўтказиладиган кунлар) да унга алоҳида эътибор бериш зарур (масалан, онаси вафот этган бола билан байрамларда бувисига совға тайёрлаш мумкин).
Энг муҳими, болани ўраб турган барча катталар ушбу асосий қоидани унутмаслиги шарт: ҳар қандай ҳолатда ҳам болага унинг яхши кўрилишини, унинг кераклигини намоён этиш, инсон ўлимини табиий ҳодиса сифатида қабул қилишга ўргатиш лозим.
Устоз кундалиги жамоаси (психол. ф. д. П.С. Эргашев илмий таҳрири остида)
@Ustoz_kundaligi