Ustoz Kundaligi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Хусусий мактаб устози — Моҳир Мирзахмедовнинг шахсий кундалиги.
• Инглиз тилида дарс берувчи тарих ўқитувчиси
• IELTS 7 (speaking 7.5)
Админ: @light_upon_light2

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Тенгқурлардан ортда қолиб кетдим...

Кимдир институтни 22 ёшида тугатади, лекин яна 3 йилини иш излашга сарфлаши мумкин.

Кимдир 25 ёшида муваффақиятга эришиб, бирор жойда директор бўлиши ва 40 ёшида вафот этиши мумкин.

Кимдир 50 ёшда раҳбар бўлади ва 90 ёшгача яшайди.

Кимдир 32 ёшга тўлиб ҳали ҳам бўйдоқ, кимдир эса 26 ёшда фарзандли бўлган ва энди ажрашишга тайёрланмоқда.

Макрон 36 ёшида президент бўлган, Роберт Мугабе эса 63 ёшида.

Шумахер 25 ёшида чемпион эди, Нино Фарино ўзининг пойгадаги илк титулини 44 ёшида қўлга киритган.

Уоррен Баффет 56 ёшига келиб миллиардер бўлди, Сукерберг эса 23 ёшида.

Кайли Женнер 21 ёшида энг ёш аёл миллиардерга айланган, кўплаб ёш йигитларни ортда қолдириб.

Машҳур ирланд пивоси муаллифи Артур Гиннеснинг 56 ёшида 21 та фарзанди бўлган. Жорж Клуни 55 ёшга кириб ота бўлган.

Ўзига хос пойга бўлган бу ҳаётда ҳар ким ўз йўлида, ўз вақт минтақасида югуради.

Олам кўп қирралик ва ноаниқлик устида қурилган.

Вақт — бу фарқ.

Ўйлаб кўрсак, бу дунёдаги ҳамма нарса нисбийлик назариясига эга. Айрим дўстларингиз сиздан олдинда, кимлардир эса орқада. Ҳаммаси табиий.

Ҳар бир инсоннинг ўз соат минтақасида ўз масофаси бор. Ҳасад қилманг, қиёсланг — улар ўз минтақасида, сиз эса ўзингизникида.

Ҳаёт бу ўз лаҳзангизни, ўз стартингизни кутиш ва у сари ҳаракатланиб бориш демакдир. Кутмоқ ва умид қилмоқ керак!

Сиз кечикмайсиз!

Сиз эрта ҳам бошламайсиз!

Сиз ўз вақтингиздасиз!


Станислав Ярошенео

Ustoz_Kundaligi

2.3k 0 101 19 162

Оддий лекин ҳаётингни ўзгартирувчи одатлар

1. Эрталаб уйғонишинг билан ижтимоий тармоққа кирма. Мийянг осон дофаминга ўрганиб, кун бўйи дангаса бўлиб олади;

2. Ғийбат, ёмон хабар, негатив инсонларга қулоқ тутма. Улар сенинг энергиянгни тортиб олади;

3. Ўз соҳангга оид 3 та китоб ўқиб чиқ. Шунда 97% инсонлардан ўтиб кетасан;

4. Ишхонангда раҳбариятни айблаб ўтирувчи ғийбатчилар билан бирга ўтирма;

5. Соат 20:00 гача кечки овқатни еб олишга ҳаракат қил;

6. Уйқудан ярим соат олдин телефон ва экранга тикилишдан тўхта. (амал қилиш қийинда 😅);

7. Кечқурун узоғи 23:00 гача уйқуга ёт;

8. Уйқудан олдин 1 стакан, уйғонганингда 1 стакан сув ич;

9. Эрталаб 10:00 гача мусиқа тинглама. Ундан кейин ҳам..

10. Намозингни ўз вақтида ўқишга ҳаракат қил. Шунда кейинги намозгача бараканг бўлади;

11. Ҳар куни камида 10 бет китоб ўқи;

12. Йўлларда манфаатли подкаст эшитиб кет.

— Нега сансирайсиз, админ?
— Сизга эмас, аслида, ўзимга эслатма беряпман!

@ustoz_kundaligi

6.2k 1 278 48 348

Тез кема яса, чўкасан!

III асрда Рим ва Карфаген ўртасида уруш бўлиб ўтади.

Дастлаб Карфагеннинг қўли баланд келади:

Унда қудратли денгиз флоти бор эди. Жанговар кемалари катта устунлик берарди.

Римликлар эса асосан қуруқликда жанг қиларди. Кема саноати ривожланмаган.

Урушлар даврида Карфагеннинг кемаси Рим яқинида қумга ўтириб қолади. Римнинг қўлига тушади.

Римликлар кемани дарҳол мамлакатларига олиб келади.

Бўлакларга бўлиб, ўрганишади. Ўзлаштиришади.

Қисқа муддатда: римликлар жангга 130 та кема билан чиқади. Карфагенликлар таажжубда:

Чекинишга мажбур бўлади. Рим ғалаба қозонади.

Ҳаёт шундай, қадрдонлар.

Тўхтадингизми?
Тўхтамаганлардан ортда қоласиз!

Ривожланмаяпсизми? Ривожланаётганлардан мағлуб бўласиз.

Ўрганмаяпсизми?
Ўрганаётганларга хизмат қиласиз.

Хуллас, нима демоқчиман?

Мактабнинг энг зўр устозимисиз?
Ҳеч кимда йўқ кўникмага эгамисиз?
"Нариги дунё"га ўқишга қабул қилиндингизми?
Ўзбекистонда сизга тенг келадигани йўқми?

Фахрланманг! Сиз ҳаволаниб юрган пайтда рақибларингиз «кема» қуряпти.

Орзуларга эришдик. Эйфорияга тўлдик. Шукр айтамиз. Дуо қиламиз. Давом этамиз!

@Ustoz_kundaligi

6.1k 1 106 15 164

Гитлер — Муаллим

Гитлер, Сталин ва яна кўплаб диктаторларнинг инсонларни бошқариш услублари ҳақида ҳужжатли фильм кўриб чиқдим.

Барча ёвуз даҳолар ўз халқини бошқариш учун — террор, қатл қилиш, ОАВʼни ишлатишларидан хабарим бор эди.

Аммо инсонларни бошқаришдаги бир ҳийла менга янгилик бўлди — бошқа давлатга қарши уруш бошлаш.

Бир кўринишдан бир-бирига зид бўлган ғояга ўхшаб кўринади.

Лекин қачонки бир давлат бошқа юрт билан уришар экан, инсонлар ичидаги негатив энергиясинини золим раҳбарларга эмас, балки мамлакат ташқарисига тўкиб сочади.

Бунданда манфаатлиси — умумий мақсадларга эришиш учун халқ бирлашишга мажбур бўлиб, улар орасидаги бўлиниш ва адоватга ҳам чек қўйилади.

Энг яхши ҳимоя бу — ҳужум.

Натижада, диктаторларга қарши исёнлар олди олинади.

Бундан ташқари, уруш ва қийинчилик мамлакат аҳолисини бирлаштиришга ҳам ёрдам беради.

Яъни аввал уришиб юрган душманлар — уруш вақтида бир-бирига елкадош бўлиб, аҳил дўстга айланади.

Қиссадан устозлар учун ҳисса:

Вақти-вақти билан синфлараро мусобақалар ташкил қилиб туринг:

1. Ўқувчилар ичидаги салбий энергияни мусобақада чиқариб юборади;
2. Синф ўқувчилари орасида бирдамлик ва аҳилликка сабабчи бўлади.

@Ustoz_kundaligi

5.3k 0 56 21 164

Бобом ишга бориши учун 10 мил пиёда юрарди. Отам эса 5 мил..

Мен "Cadillac" ҳайдайман:

Ўғлим мерседесда, набирам эса феррарида юради.

Лекин эварам яна пиёда юради..

Қийин даврлар — кучли инсонларни!

Кучли инсонлар — осон даврларни!

Осон даврлар — заиф одамларни!

Заиф инсонлар — яна қийин даврларни яратишади..

@Ustoz_kundaligi

5.3k 1 100 18 183

Нуқсони билан қабул қил

Авваллари машҳурларга ихлос қўярдим. Улар билан кўришдим. Бирга ишладим. Камчиликлари кўринишни бошлади.

Ҳафсалам пир бўлди.

Вазият яна ва яна такрорланди: ихлос қўяман, устоз тутаман, яхши кўраман — ҳафсаламни пир қилади.

Охири ҳеч кимга ихлос қилолмайдиган бўлиб қолдим. Кўзимга камчиликлари кўринаверади..

Шайтон тузоғига тушдим:

Устозларнинг нуқсонлари кўриниб, фазилатларидан қуруқ қолишни бошладим.

Энди тушуниб етдим:

Аллоҳ ҳар бир нарсага нуқсонли бўлишни фарз қилган:

Идеал инсон аллақачон Мадинага кўмилган!

Ҳозир қўпол камчиликлари кўринса: "Ожиз бандада!", деб қутуламан. Уларнинг фазилатлари кўринишни бошлади. Маза экан.

Хуллас, сен ҳам мен каби вазиятда бўлсанг — ўзингни ўзгартир:

Бандалик камчиликларига кўз юм. Шунда фазилат булоғидан сув ича оласан!

@Ustoz_kundaligi

7.6k 1 133 15 215

Ҳиссиёт = нохолислик?

1948 йили Жероме Брунер қизиқарли тадқиқот ўтказади:

Болаларга 3 та бир хил ўлчамдаги тангалар берилади. Топшириқ: тангалар ўлчамини таҳминий аниқлаш.

Тангалар — нейтрал, ижобий ва ўта салбий хусусиятга эга 3 та ҳар хил рамз:

1. Хат;
2. Пул;
3. Гитлер белгисидан иборат эди. (расмни кўринг)

Тадқиқот натижасига кўра:

Ижобий ва салбий ҳиссиёт берувчи — пул ва Гитлер рамзлари аслидан-да каттароқ кўриниши аниқланади.

Яъни вазиятга ижобий ё салбий ҳиссиёт билан қараш — бизни адаштиради. Нохолис фикрлашимизга сабабчи бўлади.

Тадқиқотдан педагогик хулосалар:

1. Севимли ўқувчингиз қилган кичик иш ҳам сизга каттадек кўринади. Юқори баҳолайсиз.

2. Сиз ёқтирмайдиган ўқувчилар қилган оддий ҳаракатлар эса сизга ўта қўпол туюлиши мумкин.

Ҳаётий хулосалар:

1. Севиб қолган инсонингиз аслидан-да чиройлироқ кўринади;

2. Кимдандир нафратлансангиз — кичик камчиликлари ҳам катталашиб кетади.

Қиссадан ҳисса:

Ҳиссиётни четга суринг — холис кўрасиз.

@Ustoz_kundaligi

5.3k 0 64 3 115

Китоб ўқишни севиш учун 6 тавсия

1. Тўғри китоб танла.

2. Китоб ёқмаяптими — тарк эт. Бу — нормал.

3. Турли хил форматларни қўлла — онлайн ўқи, аудио эшит, кутубхонага бор.

4. Китоб ўқиш жойингни ёқимли масканга айлантир — атир сеп, озода сақла, ёритгич қўй.

5. Бир вақтда турли ёқтирган китобларингни ўқи — биридан зериксанг, кейингисини ўт.

6. Китоб муҳокамаларига қўшил. Китобхонлар билан бирга бўл.

7. Сенда ҳам китоб ўқишга хоҳиш бор, аммо нафсингга ёқмайди, интизоминг йўқми?

Менда зўр ечим бор — китоб ўқиш марафони!


Марафонда 100 га яқин киши иштирок этди. Натижалар аъло.

Ойига ўртача 2-4 та китоб ўқиб тугатдик.

Кўпчилик уялмаслик учун ҳам китоб ўқишди. Вақт ўтиб одат шаклланди. Кейин эса китоб ўқиш лаззатини тушуниб етишди.

Хуллас, бир ойлик марафонининг 5-гуруҳини ташкил қиляпман.

Ҳар куни 10 саҳифа ўқиш мажбурий. Шарт бажармаганларга жазо белгиланади. иштирок пуллик — 99 минг сўм.

Душанбадан бошлаймиз, жой банд қилиш учун менга — @light_upon_light2 алоқага чиқинг.

5.8k 0 86 16 91

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
— Дада, айиқ мени тишлади!
— Ундай бўлса, сен ҳам уни тишла.


Ҳабиб Нурмагомедовнинг айиқ билан жангидан кейинги отаси билан суҳбатидан.

Ҳабибнинг муваффақияти сабабини тушунгандирсиз..

@Ustoz_kundaligi

5.7k 1 63 11 102

Қашшоқлик нима? 

Қашшоқлик — тўйингга мерс айтиб, ўзинг автобусда ишга боришинг. 

Қашшоқлик нима? 

Ҳашаматли уй қуриб, табиат гўзалликларидан қуруқ қолишинг..

Қашшоқлик нима?

Қимматбаҳо соат тақиб, ўзинг вақтингни қадрига етмаслигинг.

Қашшоқлик нима? 

Қашшоқлик — расмда ўзингни бахтли кўрсатиб, аслида қалбдан бадбахт бўлишинг!

Қашшоқлик нима? 

Сарпога ҳашаматли жавон қилиб, ўзинг чети учган пиёлада чой ичишинг.

Қашшоқлик нима?

Қиммат машина олиб, ичингда кредитини ўйлаб сиқилишинг..

Қашшоқлик нима?

Дўстлар даврасида сахий бўлиб, ўз оилангдан пул қизғонишинг.

Қашшоқлик нима? 

Бренд кийимлар кийиб, қалб гўзаллигига беъетибор бўлишинг. 

Хуллас, қашшоқлик чарчатди, дўстлар..

Бир соатлик дунёда бахтли яшайлик!

@Ustoz_kundaligi

10k 2 170 13 204

Чумчуққа тегма

1960-йил Хитой раҳбари — Мао Сзедун "Чумчуқларга қарши кураш", дастурини тузади. 

Мақсад: буғдой ҳосилларини еб кетаётган чумчуқларни йўқ қилиш.

Тез орада мамлакатдаги деярли барча чумчуқлар қириб ташланади. Уларни ерга қўндирмай, чарчатиб ўлдиришади.

Натижа акс таъсир беради. 

Келаси йили ҳосилни зараркунанда чигирткалар нобуд қилади. Мамлакатда очарчилик юзага келади.

Аслида, зарарли деб ҳисобланган чумчуқлар — чигирткалардан асраб турарди. 

Ҳаёт қонуни бу — кичик муаммолар, катта муаммоларни олдини олади:

Юсуф (а.с) кўп йиллар қулликда, зиндонда, сарсонликда ҳаёт кечирдилар. Аслида, бу қийинчиликлар — миллионлаб аҳолига келаётган катта балони олдини олиш учун эди. 

Шундай экан:

1. Ишингиз ҳаётдан тўйдириб юбордими? 
Ишсизлик азоби унданда қийин!

2. Турмуш ўртоғингиздан азият чекяпсизми? 
Турмуш ўртоқсиз яшаш унданда азиятли!

3. Ишга кўмилиб кетдингиз, бўш вақтингиз йўқми? 
Бекорчилик унданда машаққатли!

4. Ўқиш қийнаб юбордими? 
Жоҳиллик азоби унданда қийин!

5. Таваккал билан ишингизни касод қилдингизми? 
Надомат чекиш азоби унданда даҳшатли!

6. Ҳаётингиз остин-устин бўлиб кетдими?
Бемаъно ҳаётда яшаш унданда ёмон!

Хуллас

Аллоҳ кичик муаммога йўлиқтирдими? 

Шукр айтинг. 

Аслида унданда катта муаммодан сизни сақлаб турибди.

@Ustoz_kundaligi

6.8k 0 153 14 225

2 ой ишсиз юрдим

Ич-ичимдан ўйлардим. Мен ҳеч қачон ишсиз қолмайман.

Мабодо ишсиз қолсам ҳам:

а) Инглиз тили билан «любой» жойга кириб кетаман;
б) Диплом балим 96%. Давлат ишхоналари шундоқ ишга олади;
с) Иш тажрибага эгаман, умуман муаммо бўлмайди;
д) Рус тилини мулоқот даражасида биламан, талаб юқори;
э) Блогим бор. 1000 тача одам ўқийди;
ф) Амакимга алоқага чиқаман, мактабга жойлаб қўяди;
ҳ) Ўлдим деганда, устозларимга ёзаман — иш топиб беради.

Хуллас, ҳамма сабаблар бор. Ҳеч ким мени тўхтатиб қололмайди!

Ичимда ўйлаган кун келди. Бирдан ишсиз қолдим:

а) Инглиз тили мактаблари тўлган;
б) Диплом баҳойим билан итам қизиқмади;
с) Қаерларда ишлагансан дейдиган одам йўқ;
д) Рус тилини идеал билиш керак дейишди;
э) Блогимда ёздим. Ёрдам бўлмади;
ф) Амаким ишга жойлай олмади;
ҳ) Устозлар дуо қиламиз деёлди холос..

2 ой қийналдим. Қарзга ботдим. Эркак киши ишсиз қолиши азоб экан..

Охири тушундим — обрўли жойда ўқишим, яхши жойларда ишлашим, хуллас барчаси — тиришқоқлигимдан эмас, балки Аллоҳнинг раҳматидан экан.

Биз унутувчимиз. Сабаблар билан ўралашиб қоламизда, барча нарсанинг ортида Аллоҳ турганини эсдан чиқарамиз. Ўзим эришяпман деган ҳиссиёт ўтади.

а, б, с, д... алфавит тўла сабаб бўлмайдими — Аллоҳ изн бермаса бир тийн экан.

Сиз ишонаётган — амаки, тоға, амма. хола, оппоқ дода ёрдам беришга қодир эмас. Ишонаверинг.

Охири синиқлик билан таҳажжудда дуо қилдим.

Бирдан йўлим очилди. Бир нечта жой ишга чақиришни бошлади. Ҳаммаси жойига тушди.

Хулоса, дунёнинг илми сизда бўлса ҳам, 20 йиллик мутахассис бўлсангиз ҳам, 88 та тил билсангиз ҳам — Аллоҳ изн бермаса бир тийн.

Ва уларга: «Сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилиб ўтган бутларингиз қани?!

Улар сизларга ёрдам бера олурми ёки ўзлари ёрдам ола билурми?!», дейилди.

Шуъаро (92,93)

@Ustoz_kundaligi

19.9k 16 674 46 498

Бошимда айланиб юрган саволлар

Тўйингни кўрсам қабримда тинч ётаман дейдиган момолар қабрида, ҳақиқатдан, тинч ётармикан? 

— Абдуллоҳ домла бирор нимани реклама қилсалар, ўша маҳсулотни савдоси неча баробарга ошар экан-а?

— Намоз пайти бирор қизиқарли ғоя келиб қолса, қандай қилиб эслаб қолса бўлар экан-а? 

— Бу дунёда бирор амални 100% ихлос билан қилишни иложи бормикан-а?

— Ҳидоят энди келган даврдаги иймон маззасини яна қайта ҳис қилишни иложи бормикан-а?

— Нега биз овқатдан, тўй ҳашамдан пул қизғонмаймизу, такси ҳайдовчисидан пул қизғониб, автобусда юрамиз?

— Жаннатда бу дунёдаги қайси давримизни кўпроқ эслар эканмиз-а?

— Кўпроқ ақлли бўлишгами ё ақлли кўринишга ҳаракат қилармиканмиз?

— Ҳамма "вақт тез ўтяпти", деб нолийди. Тушунмайман, вақт секин ўтади деб қаерда ёзилган?

— Қора мушук ўтса орқага 7 қадам ташла деган иримни ким ва нима учун чиқарган экан-а?

— Ичи қора одам ўзини ичи қоралигини сезармикан?

— Худосиз (атеист) стресс ва депрессияни қандай ўтказар экан-а?

— Ётоқхонасида расмга тушиб, интернетга расм жойлайдиган янги келин-куёвларни юзига бир шапалоқ туширилса савоб бўлармикан?

Сени қандай саволлар қийнаяпти ёзиб қолдир.

Моҳир Мирзахмедов.

@Ustoz_kundaligi

7.8k 1 78 70 158

Кеч қолувчилар психологияси

Дунё бўйлаб 20% аҳоли сурункали кеч қолади.

Бизни халқларда 50% бўлса керак).

Шахсан ўзим — "Кеч қолувчилардан азият чекиш" фахрий кўкрак нишони эгасиман.

Билсам — кеч қолувчилар атай эмас, асосан қуйидаги сабаблар орқали кеч қоларкан:

1. Перфекционизм. Баъзи инсонлар ишини мукаммал тугатиб, кейин ўрнидан туришга одатланади. Мукаммаллик — ушланиб қолиб, кечикишига сабабчи бўлади.

2. Кутишни ёмон кўриш. Айрим кеч қолувчилар учун эрта келиб, бошқаларни кутиб ўтириш — дўзах азоби. Шу сабабли, вақтига тақаб келишга ҳаракат қилади.

3. Вақтни ўлчай олмаслик. Баъзи кеч қолувчилар вақтни ҳис қила олишмайди: улар учун 1 соатлик йўл — 20 дақиқадек гўё.

4. Ортиқча оптимизм синдроми. Кеч қолувчилар учун фавқулодда ҳолатлар мавжуд эмас: улар наздида доимо йўллари бўм-бўш, фақат яшил чироқ ёнади.

5. Йўқ дея олмаслик. Айримлар ўзига ишончи пастлиги сабабли — «йўқ» дея олишмайди. Ҳаммага ёқаман деб, кунлик вақтларини тартибсиз ҳолатга келтиришади.

6. Маданият таъсири. Шаҳарлашув, завод-фабрика ва поездлар кеч кириб келган ўлкаларда инсонлар — қатъий эмас, мослашувчан тизимга кўникишган.

— Ечим қандай?
— Бу энди бошқа постда.

P.s: Ҳаммамиз кеч қоламиз. Пост сурункали кеч қолувчилар ҳақида эди.

Фойдаландим: TEDx Talks, Psychology Today

Постни кеч қолувчиларга юбориб қўямиз.

@ustoz_kundaligi

7.7k 0 80 24 124

Чиройли «чопиш»нинг 7 усули

Ёш ўтган сайин — "Ҳоп бўлади" эмас, "Йўқ бўлади" дея олиш муҳимроқ кўникмага айланиб боради.

Айниқса, биз ўзбеклар — ҳафа қилиб қўйишдан қўрқиб, ҳамма нарсага «ҳа» деяверамиз.

Қуйида Greg McKeown'нинг «Essentialism» китобидан кўнгил оғритмай «йўқ» дейишнинг бир неча йўлларини кўриб чиқамиз:

1. Ноқулай пауза — сизга қандайдир таклиф берилганда дарров «йўқ» демасдан озгина пауза олинг.

2. "Йўқ, аммо!" — услубини ишлатинг. Масалан: "Ҳозир имтиҳонга тайёрланаётган эдим, аммо вақтим бўлганида жон деб борган бўлардим".

3. "Шундоқ жадвалимни текшириб олай" - деб, жадвалингизни текширган ҳолда, қабул қилиш ёки «чопишни» ўйлаб олинг.

4. Шаблон смс ишлатинг. Масалан: "админ ҳозир китоб ёзиш билан банд — ўз вақтида жавоб қайтарилмаса, узр сўраймиз".

5. "Ниманинг эвазига" услуби — бошлиқларингиз сизга бирор иш буюрганида "Бу ишни бажаришдан жуда хурсандман, фақат бунинг эвазига қайси вазифаларимга эътиборни камайтирсам бўлади?", деб сўраш.

6. Юмор, ҳазил қўшган ҳолда «йўқ» денг — "Ҳозир сиз айтган жойга борсам, бутун дунё оч қоладику"..

7. "Буни бажара олмасам-да, аммо мана бунга тайёрман!" услуби — Мисол учун: "Сиз билан кўриша олмасам-да, аммо телефонда гаплашишга тайёрман", деб вазиятдан чиқсангиз бўлади.

Сиз яна қандай «чопиш» усулларини биласиз? Ёзиб қолдиринг

@ustoz_kundaligi

6.7k 0 90 32 123

Онлайн дарс берувчилар учун

Онлайн дарс бериш маза деб ўйлайди кўпчилик. Мен ҳам ўйлардим..

Билсам, ўзига яраша қийинчиликлари бор экан: аудиторияни ҳис қилиш, зериктириб қўймаслик, диққатини ушлаб туриш ва ҳкз.

Ҳозир ўқиётган — 'Uncommon Sense Teaching" китобимда онлайн дарс бериш бўйича фойдали маслаҳатлар бор экан:

1. Биринчи ва энг муҳим талаб — овозингиз сифати. Онлайн дарснинг 51% муваффақияти — овоз.

Тақдимотларингиз қанчалик ажойиб бўлмасин, овоз сифати паст бўлса — бир пул. Кўпчилик йўл қўядиган хато: ўз кўринишига эътибор қаратадида, овозига — беъетибор.

2. Слайддаги матнни қисқа ёзинг. Гапирадиган матнингизни слайдга тўлиқ жойлаш — хато. Ўқувчини зериктиради.

3. Агар ёзиб олинадиган видео бўлса — секин гапирманг: дақиқасига 150 - 185 та сўз тавсия қилинади. Тушунмай қолса, қайта эшитиб олади)

4. Гапираётган маълумотингизга мос слайд ва расм қўйинг. Хотира ҳам эшитиб, ҳам кўрганда самаралироқ қабул қилади. Эсда яхшироқ қолади.

5. Онлайн таълимда устознинг 50% харизмаси тушиб қолади. Буни тўлдиришнинг йўли — қўл ҳаракатларидан фойдаланиб, тушунтириш.

6. Экранда марказга жойлашинг ва каттароқ кўринишга ҳаракат қилинг. Қўл ҳаракати муҳим экан — камерани ҳам қўл ҳаракатларингиз кўринадиган қилиб жойлаштиринг.

Постни онлайн дарс берувчиларга улашиб қўямиз.

@Ustoz_kundaligi

6.3k 1 98 13 153

Э бу катталарнинг — одамлар нима дейди деб яшаши жонимга тегди.

Тўйга фалонча одам айтишни нима кераги бор?

Одамлар фикри билан нима иши бор экан-а буларни?

Нега ўзи учун эмас, бошқалар учун яшайди улар?

"Мен ҳеч қачон ундай бўлмайман!", дедида:

Инстаграм саҳифасига кириб, "Сўнгги расмимга нечта «лике» босилибди экан-а?", деб қизиқди.

У англамасдики: 

Лике'ларга қарамлик = "Одамлар нима дейди" ни замонавий кўриниши эди..

Қиссадан ҳисса

Катталарни маломат қилишдан олдин, ўзимизга ҳам қараб қўяйлик, ҳурматли ёшлар! 😉

@Ustoz_kundaligi

7.6k 1 45 16 173

Чопишни ўрган

Сафарга таклиф қилишди — йўқ деёлмадим.

Кеч келдим — 3 соат ухладим.

Уйқусизлик сабаб — машғулотларни тарк қилдим.

Жисмоний нофаоллик, кам уйқу — касбий толиқишга олиб келди.

Касбий толиқиш — дарсга бўлган муҳаббатимни камайтирди.

Уйқусизлик + нофаоллик + чарчоқ + ишдан совиш = дарсга тайёрланмай боришга сабабчи бўлди.

Дарсга тайёрланмаслик — болаларни зерикишига;

Ўқувчиларнинг зерикиши — дарс бошқарувини ёқотишга;

Дарс бошқарувини ёқотиш — стрессга

Стресс — қувватсизликка

Қувватсизлик — кайфиятсизликка

Кайфиятсизлик — ёлғизликка

Ёлғизлик — ўзимни солиштиришга

Ўзимни солиштириш — ношукрликка

Ношукрлик — бир қанча вақт бадбахтликка сабабчи бўлди.

Шу биргина сафар ортидан шунча муаммо..

Хулоса

«Йўқ» дейишни ўрган.

@Ustoz_kundaligi

7.7k 0 81 8 195

Ўғлимнинг устози!

Ушбу хат ҳиндистонлик ота томонидан ўғлининг устозига бағишлаб ёзилган.

Ўғлимнинг устози! Ўғлимга у билиши керак бўлган нарсаларни ўргатинг, агар қўлингиздан келса мулойим бўлинг. Унга ўргатингки, модомики душманлари бор экан, унинг дўстлари ҳам бўлади.

У билсинки, бу дунёда барча инсонлар адолатли ва ҳақиқий эмасдир. Унга яна ўргатингки хар бир разилнинг қаршисида бир қаҳрамон ва ҳар бир сотқин сиёсатчи қаршисида бир содиқ сиёсатчи бордир. Агар қўлингиздан келса унга ҳалол йўл билан топилган бир цент, эгри йўл билан топилган бир доллардан қадрлироқ еканини ўргатинг. Яна унга ўргатингки, ёлғон билан ғалаба қозонгандан кўра, рост билан муваффақиятсизликка учраш афзалдир.

Унга шундай таълим берингки, у ғалаба нашидасини суриш учун, ютқазиш аламини тотиб кўриши кераклигини англаб етсин. Унга ўргатингки, у юмшоқ инсонлар билан — юмшоқ, қаҳрлилар билан эса — қахрли бўлсин. Агар қўлингиздан келса, унга ҳасад оловидан четда бўлишни ва самимий кулишни ўргатинг. Яна унга маҳзун кунларда кулишни, вақти келганда, кўз ёш тўкишни ва буни уят емаслигини ўргатинг. У шуни билсинки, шарафли мағлубият шармандалик ғалабадан устундир.

Ўғлимнинг устози! Ўғлимга китобларга ошно бўлишни ўргатинг. Унга яна кўкдаги қушлардан, қирлар узра очилган гуллардан, ва бу гуллардан бол йиғиб олаётган асаларилардан таъсирлана оладиган инсон бўлишни ўргатинг. Ўғлимга унга бутун дунё ишонмаса ҳам ўз ғоясида содиқ қолишни ўргатинг.

Ўғлимга кучли бўлишни ўргатингки, у ҳеч қачон оломонга кўр-кўрона эргашиб кетмасин. Унга ҳаммани ешитишни ва ўз навбатида ҳақ ва ноҳақни ажратишни ўргатинг. Унга кучи ва салоҳиятини қимматга сотишни, аммо виждони ва руҳини сотишга ҳаққи йўқ эканлигини ўргатинг.

Ўғлимга жасур бўлиш учун энг аввало сабрли бўлиш кераклигини ўргатинг. Унда ўзига бўлган ишонч ҳиссини шакллантиришига кўмаклашинг, шунда у бошқаларга ҳам ишонч билан муносабатда бўлади. Биламан сиздан истаётганларимни бажариш осон эмас, аммо сўраганларимдан қўлингиздан келганларини ўргатинг. У ажойиб бола! Яхши бола! У менинг ўғлимдир.

@Ustoz_kundaligi

10.2k 0 121 15 116

•Нималар бўляпти ўзи?
•Нима хато қилдим? 
•Нега ҳаётим остин-устун бўлиб кетди? 
•Қаерда камчиликка йўл қўйдим?
•Нега ундай бўляпти? 
•Нима гуноҳ қилдим экан-а?


Инсон қийин вақтларда шу каби фикрларни ичидан ўтказади. 

Нега Аллоҳ бандасини шундай вазиятларга солади? 

Сабаби, инсон ўзини тафтиш қилишини хоҳлайди:

Банда қийинчиликда экан, бирма-бир қилган ишларини таҳлил қилади. 

Таҳлил қилар экан, хатоларини кўради. Истиғфор айтади. Тузатади. Хулоса олади. Роббисига яқинлашади.

Хуллас

Юқоридаги саволлар сени ҳам қийнаяптими? 

Сабабини ҳам тушунгандирсан.

@Ustoz_kundaligi

6.1k 0 54 7 126
Показано 20 последних публикаций.