Хатолар муҳокамаси
Йил якунидаги дарсимда баъзи синфларим билан бир эксперимент ўтказдик. (Аввал изландим, маъқуллангани учун синаб кўрдим)
Яъни, хоҳловчиларни навбатма-навбат бутун синф ўзи сезган ёмон одатларини ёки характеридаги салбий камчиликларини айтиш.
Шартлар: Иштирокчилар хафа бўлмаслиги, хафа бўлиш эҳтимоли борларга буни қилмаслик. Айтилган камчиликларни ёзиб олиш ва ростдан ҳам бор деб ўйлаганларини ўзгартириш.
Фақат аввал бунинг фойдалари синфга тўлиқ тушунтириб бера олинса иштирокчилар яна ҳам кўпаяди.
Ўзимдан бошладик. Ўқувчиларим 6-7 та хато ва камчиликларимни айтишди. Орасида ўзим сезиб юрганларим ҳам бор. Ундан ташқари ўйлаб ҳам кўрмаганларим аммо ўзгартиришга арзийдиганлари ҳам бор экан.
Қолганлари эса уларнинг фойдалари учун эканлиги ва ҳозирча муқобили йўқ бўлганлиги учун ўзгартиш имконсиз эканлигини тушунтирдим.
Кейин ўқувчиларни навбати келди. Синфдошлари бераётган фикрларни эшитувчига аниқроқ тушунтириб турдим. Орасида ўзим ҳам айтдим. Қизиғи камчиликларини эшитган ҳеч ким хафа бўлмади.
Ўзиникига қизиқувчилар деярли бутун синф бўлди. Бу яхши. Эшитишга розилиги ўзгаришга мойиллиги борлигини билдиради.
Ўз камчиликларини ҳамма тасдиқлади. Ўзгариши кераклигини айтди. Маслаҳатлар сўрашди. Ажойиб! Энди амал қилишса бас.
Шунда ўйлаб қолдим: “Биз камчиликларимизни эшита олмайдиган эмас, камчиликларни айтиш йўлларини билмайдиган одамлар эканмиз”ми деб.
Фойдалари:
1. Синф аҳиллашади. Умумий хатолар тўғриланса муносабатлар мустаҳкамланади.
2. Ортдан гапириш одати камайиб юзма-юз гаплаша олиш характери шаклланади
3. Кўпчиликнинг қўлида келмайдиган муҳим хислат: хатоларни тан олиш кўникмаси шаклланади.
4. Хатоларингизни тўғирлаганингиз сари фанингиз ўрганувчилар сони ошиб бораверади. Тўғирлаш эшитишдан бошланади.
5. Ортингиздан қилинган ўринли танқид сизни обрўсизлантирса, ўзингизга айтилганлари сизни ўстиради. Танлайверинг.
Пост муаллифи: @javokhir_toshpulatov