Менинг ҳаётим — менинг ўйиним!
Судхўрлик билан шуғулланаётган кишиларни кўраман. Кўзимни олдида хор бўлган. Барибир ишини ташламаган.
Кредит олиб, йиғлаганларни кўрдим. Вақт ўтиши билан яна банкда юрганига гувоҳи бўлдим.
Қимор ўйнаб, уйини ютқазган амакини эшитдим. Ҳозир ҳам ўйнаб юрган эмиш.
Бу турдаги инсонларни кўриб, мени саволлар қийнаб келган:
Нега баъзи катталар 60 ёшга чиқсада ақли кирмайди?
Ёш болалар каби хато қилади?
Нега хатоларини қайта-қайта такрорлайверади?
Нассим Талеб китобларини ўқиб, айрим сабабларини топдим:
1. Уларнинг ҳаётида «қутқарувчи» ролидаги яқинлари бўлади.
Масалан, агар улар қимор ўйнаб катта пул ютқазиб қўйса — «қутқарувчи» ролидаги ота-онаси, акаси, дўсти, амакиси ва шунга ўхшаган ўзича «мужик» қутқарувчилар улар қилган хатоларни ёпиб кетади.
Натижада, бу кишилар ўз қилмишлари зарарини ўз таналарида ҳис қилмайди. Хулоса ололмайди.
2. Улар айбни доимо ўзгалардан қидиради. Мисол учун:
— Нега пора олдинг?
— Кўряпсанку давлат берган ойлик ҳеч нарсага етмайди.
— Нега кредит олдинг?
— Битта менмас ҳамма оляптику!
Оқибатда, "мен шундоқ ҳам яхши одамман, ўзгаришимга ҳожат йўқ. Бошқалар ўзгарсин", деган фикрлашда бўлади. Ва хатоларини бир умр қайтараверади.
Қандай хулоса оламиз?
Инсон ўз хатолари зарарини биринчи навбатда ўзи кўрсин!
• Ўғрилик қилган болани «меҳрибон» оиласи эмас, ўзи қилмишига жавоб берсин
• Гиёҳвандликка қадам қўяётган ўсмирнинг қилмишларини «босди-босди» қилиш эмас, жойида жазолаш керак
• Кредит олиб, қарзга ботган инсон қарзини ўзи тўласин
• Ўқишга дангасалик қилиб киролмаган бола, ота-она ёрдамисиз яна тайёрлансин
«Ҳар бир инсон ўз аҳмоқлиги тўловини ўзи тўласин, акс ҳолда уни ҳеч қачон ақли кирмайди» Тони Монтана
@Ustoz_kundaligi