Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
МАСЖИДУЛ ҲАРОМГА КИРГАН ИНСОН ТАҲИЯТУЛ-МАСЖИД ЎҚИЙДИМИ?
#Ҳаж_умра
❓1634-САВОЛ: Умра амалларини бажариш учун Масжидул Ҳаромга биринчи бор кирган киши амалларга киришишдан аввал таҳийятул-масжидни ўқийдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу киши тўғридан-тўғри тавофни бошлайди. Агар фарз намоз бошланиб қолган бўлса, аввал намозни ўқиб, кейин тавофга киришади.
Масжидул ҳаром ер юзидаги бошқа масжидлардан айрим ҳукмларда фарқ қилади. Шулардан бири нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтда бошқа масжидларга кирган инсон икки ракат таҳиятул масжид (масжид саломи) намозини ўқийди. Аммо у масжидул ҳаромга тавоф қилиш учун кираётган бўлса, бу намозни ўқимасдан тавоф қилишни бошлайди. Агар тавоф қилиш учун кирмаётган бўлса, таҳиятул масжид намозини ўқийди.
Шунга биноан умра амалларини бажариш учун Масжидул ҳаромга кирган инсон дастлаб тавоф қилишга киришади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar