«Уста Ўринбой» жоме масжиди


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Наманган вилояти, Чуст тумани, «Уста Ўринбой» жоме масжидининг телеграмдаги расмий саҳифаси.
ИМОМ ХАТИБ:
Расулхон Қосимов +998902154077
МУТАВАЛЛИ:
Пахлавон Ваҳобов +998945059445

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
ТАВОФДА ҚИРОАТ, ЗИКР ВА ДУО
#Ҳаж_умра

❓1636-САВОЛ: Тавоф асносида Қуръон қироат қилган афзалми ёки дуо-зикрларни айтишми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мазҳабимиз уламолари зиёратчи учун тавоф асносида зикр ва дуолар билан машғул бўлиш Қуръон қироат қилишдан кўра афзал деганлар. Чунки бу жой дуолар ижобат бўладиган жой бўлгани учун банда ушбу қулай фурсатни ғанимат билиб, бу ерда Аллоҳ таолога ёлвориб, дуо ва илтижоларини, тавба ва истиғфорларини қилиб олиши афзалдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#муфтий_минбари

📹 КЎР ҲАССАСИНИ БИР МАРТА ЙЎҚОТАДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 23 Апрел Чоршанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
НАЙСОН ЁМҒИРИ ҲАҚИДА ҲАДИС БОРМИ?
#ҳадис

❓1635-САВОЛ: Телеграм ижтимоий тармоғида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаброил алайҳиссалом менга ўргатди. Сизларга уни айтиб бераман, ким найсон (апрель) ойида ёмғир ёққанда сувидан олиб, 70 мартадан фотиҳа, оятал курси, фалақ, нас, кафирун, сураларини ўқиб дам солиб ичса эркак ва аёл бепушт бўлса фарзанд кўради, фалаж бўлмайди, танадаги бор касалликлар тузалади, мазмунли хабар тарқалди. Ҳақиқатан ҳам шу маънодаги ҳадис борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мазкур ривоятни ҳадис деб айтиш катта гуноҳ ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқиш ҳисобланади. Бирорта ҳам эътиборли ва ишончли ҳадис китобларида бундай мазмундаги ҳадис келган эмас. Айрим уламолар уни ҳадис тўқиш билан шуғулланадиганларнинг тўқимаси эканлигини таъкидлаб ўтишган. Шунинг учун ҳар қандай маълумотларни, хусусан, динга оид маълумотларни тўғри ёки нотўғрилигини аниқламасдан туриб тарқатишдан жуда ҳам эҳтиёт бўлиш лозим. Бундай ишлар ёлғонга хизмат қилиш ва бошқаларни алдаш ҳисобланади.
Қолаверса, бу ёлғон оддий ёлғонлар каби шунчаки ҳаром бўлиб қолмай, жаҳаннам билан таҳдид қилинган гуноҳлар сирасига киритилгани ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
عَنْ سَعِيدِ بْنِ زَيْدٍ رَضِيَ اللَّه عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: "إِنَّ كَذِبًا عَلَيَّ لَيْسَ كَكَذِبٍ عَلَى أَحَدٍ ، مَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ" (رَوَاهُ الإِمَامُ البُخَارِيُّ)
“Менинг номимдан (айтилган) уйдирилган ёлғон сўз бошқа бир киши номидан уйдирилган ёлғон каби эмасдир. Кимки менинг номимдан қасддан ёлғон сўз тўқиса, жаҳаннамдаги жойига тайёргарлик кўрсин!” (Имом Бухорий ривояти).
Ўрни келганда шуни ҳам таъкидлаш керакки, шу мавсумда, яъни, апрель ойида ёғадиган ёмғирнинг фойдалари тиббий жиҳатдан исботланган бўлса, соҳа мутахассисларининг кўрсатмаси бўйича истеъмол қилиш хато ёки гуноҳ ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
МАСЖИДУЛ ҲАРОМГА КИРГАН ИНСОН ТАҲИЯТУЛ-МАСЖИД ЎҚИЙДИМИ?
#Ҳаж_умра

❓1634-САВОЛ: Умра амалларини бажариш учун Масжидул Ҳаромга биринчи бор кирган киши амалларга киришишдан аввал таҳийятул-масжидни ўқийдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу киши тўғридан-тўғри тавофни бошлайди. Агар фарз намоз бошланиб қолган бўлса, аввал намозни ўқиб, кейин тавофга киришади.
Масжидул ҳаром ер юзидаги бошқа масжидлардан айрим ҳукмларда фарқ қилади. Шулардан бири нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтда бошқа масжидларга кирган инсон икки ракат таҳиятул масжид (масжид саломи) намозини ўқийди. Аммо у масжидул ҳаромга тавоф қилиш учун кираётган бўлса, бу намозни ўқимасдан тавоф қилишни бошлайди. Агар тавоф қилиш учун кирмаётган бўлса, таҳиятул масжид намозини ўқийди.
Шунга биноан умра амалларини бажариш учун Масжидул ҳаромга кирган инсон дастлаб тавоф қилишга киришади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#муфтий_минбари

📹 ДУНЁ - ОХИРАТ ЭКИНЗОРИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Инсон орзулари чексиз, лекин уларга берилгани сари қалб ғамга, тан умидсизликка, ва ҳаёт йўлида саргардонликка тушиб қолиши мумкин.


🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 22 Апрел Сешанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
​​ТАВОФ НАМОЗИНИ МЕҲМОНХОНАДА ЎҚИШ
#Ҳаж_умра

❓1633-САВОЛ: Тавофдан кейин ўқиладиган икки ракат намозни меҳмонхонада ўқиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавоф намози вожиб намозлар сирасига киради. Шу боис тавоф қилган шахс, хоҳ нафл, хоҳ фарз тавоф бўлсин, кетидан нафл намоз ўқиш мумкин бўлган вақтларда икки ракат намоз ўқийди. Ўқимагунича зиммасида тураверади. Ҳатто уйига қайтганида ҳам ўқиб қўйиши лозим бўлади. Тавоф намози учун энг афзал жой мақоми Иброҳимнинг орқаси ҳисобланади. Ундан кейинги ўринда масжидул ҳаромнинг ичи, ундан кейин ҳарам ҳудуди ҳисобланади.
Ҳарамдан ташқарида ўқиш макруҳ бўлади. Лекин зиммасидан соқит қилиш учун ўқиб қўйиши мумкин. Кўп ҳолларда меҳмонхоналар ҳарам ҳудудининг ичида жойлашгани учун масжид ичида ўқий олмаган зиёратчи меҳмонхонада ҳам ўқиб қўйса бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
​​ТАВОФ АСНОСИДА КЎЗ ҚАЕРДА БЎЛИШИ КЕРАК?
#Ҳаж_умра

❓1632-САВОЛ: Каъба атрофида тавоф қилинаётган пайтда қаерга қарашимиз керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламоларимиз тавоф қилаётган зиёратчи худди намоздаги киши каби кўзларини оёқ остига қаратади, каъбага қаратмайди, чунки бундай қилиш хушуга, дуо ва зикрлар қилаётганда қалб ҳозир бўлишига ёрдам беради, дейишган. Айрим уламолар бундай қилишни мустаҳаб дейишган. Шу боис зиёратчи тавоф асносида қўлдан келганича шунга амал қилиши афзал саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#муфтий_минбари

📹 АЛЛОҲГА СУЯНГАН БАНДА ЙИҚИЛМАЙДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: Muslim.uz
#duo #kechqurun #tong
🤲 Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман...

☀️🌃Абдураҳмон ибн Абу Бакра оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар.

💬Абу Бакра розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.

🟢Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”.

Абу Довуд ривоятлари.

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 21 Апрел Душанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar


Репост из: AHLI SUNNA | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#500_саволга_500_жавоб

Такбири таҳримида қўллар елка баробаригача кўтарилишига ҳанафийларнинг жавоби

🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Репост из: AHLI SUNNA | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#asl_mohiyat

📖ЛАЪНАТГА ҚОЛМАНГ!

🎙Зайниддин домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram

🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#муфтий_минбари

📹 АЖРИ ТЎХТАМАЙДИГАН АМАЛЛАР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: Islom.uz
Усмон Мусҳафи ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан ноёб ҳужжатли фильм «Усмон Мусҳафи: Мадинадан Мовароуннаҳр сари» номли лойиҳа устида иш бошланмоқда. Фильмда дунёдаги энг қадимий Қуръон қўлёзмаси – 7 асрда пергаментга ёзилган, ҳажми 53х68 см бўлган ва 353 варақдан иборат Усмон Мусҳафининг Мадинадан Мовароуннаҳргача бўлган тарихий йўли ёритилади.

Фильмда қўлёзманинг яратилишидан тортиб, турли цивилизациялар даврида бошдан кечирган мураккаб тарихий жараёнлар, унинг Ўзбекистонга қандай сақланиб келгани ва ҳозирда Ислом цивилизацияси марказида муқаддас мерос сифатида эъзозланаётгани ҳужжатлар, тарихий манбалар ҳамда мутахассисларнинг изоҳларига таянган ҳолда ёритилади.

Мазкур ҳужжатли фильм марказдаги экспозиция таркибига киритилиши режалаштирилган бўлиб, у зиёратчилар ва меҳмонлар учун муҳим маънавий-тарихий тажрибани тақдим этади. Фильм орқали томошабинлар нафақат Қуръоннинг тарихий қадр-қиммати, балки Ўзбекистон заминининг бу бебаҳо меросни асраб-авайлашдаги тутган ўрни ҳақида чуқур тасаввурга эга бўлишади.

Манба: cisc.uz

🕋 @islomuz


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 20 Апрел Якшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#муфтий_минбари

📹 ЭНГ ЯХШИ ҲАМРОҲ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar


лоҳнинг номини тилга олиниши эътибори билан эса тавҳиддир. Уламолар юқоридаги оятнинг тафсирида «Сўйиш вақтида Аллоҳнинг номини тилга олса, у жонлиқ Аллоҳ учун бўлади», дейишган бўлса, бу ўша даврдаги ҳолатни баён қилиш учун эди, чунки у пайтларда Аллоҳнинг номини тилга олиб жонлиқ сўйса, ниятида ҳам Аллоҳга атаган бўлар эди. Аллоҳдан ўзгани ният қилса, тилида ҳам Аллоҳдан бошқани тилга олар эди. Кейинчалик эса, назрни Аллоҳдан ўзгага атаб, сўйиш вақтида Аллоҳни номини тилга оладиган бўлишди.
Агар бир киши Аллоҳдан бошқага жонлиқ атаса, лекин сўйишдан аввал нияти нотўғри эканлигини тушуниб, ниятидан қайтса ва Аллоҳ учун деб ният қилса, ўша жонлиқ ҳалолга айланади. Демак, Аллоҳдан ўзгага деб аташ нияти сўйгунича давом этса, жонлиқ ҳаром бўлади. Ҳаром бўлишига асосий сабаб сўйиш вақтида Аллоҳ таолонинг номини тилга олмаслик эмас, балки жонлиқни Аллоҳдан ўзгага деб ният қилишдир.
Агар «Ва маа уҳилла биҳи лиғойриллаҳ» оятида сўйилаётгандагина Аллоҳдан бошқанинг номи тилга олинган жонивор ирода қилинган дейилса, унинг Аллоҳдан бошқага аталгани эътиборга олинмаса ҳам, бу ҳолат ўша жонлиқнинг ҳалоллигига кифоя қилмайди, чунки ҳаромлик «Ва маа уҳилла биҳи лиғойриллаҳ» деган жумла билан чегараланган эмас.
Зеро, ўғирланган, бировдан тортиб олинган жониворларнинг гўшти бу оятнинг ҳукми остига кирмайди. Шундай бўлса-да, улар ҳам ҳаром ҳисобланади, гарчи Аллоҳ номи билан сўйилган бўлса ҳам. Шунингдек, Аллоҳдан ўзгага қурбат ҳосил қилишга ният қилишнинг ўзи ҳам гўштнинг ҳаром бўлиб қолишига кифоя қилади.


َابُ آمَنَّا قُلْ لَمْ تُؤْمِنُوا وَلَكِنْ قُولُوا أَسْلَمْنَا وَلَمَّا يَدْخُلِ الْإِيمَانُ فِي قُلُوبِكُمْ وَإِنْ تُطِيعُوا اللَّهَ وَرَسُولَهُ لَا يَلِتْكُمْ مِنْ أَعْمَالِكُمْ شَيْئًا إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ
«Аъробийлар «Иймон келтирдик», дедилар. Сен: «Иймон келтирганингиз йўқ, лекин бўйсундик» денглар, ҳали иймон қалбларингизга киргани йўқ ва агар Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилсангиз, амалларингиздан ҳеч нарса камимас. Албатта, Аллоҳ кечирувчи ва раҳмли зотдир», деб айт» (Ҳужурот сураси, 14-оят).
Шунингдек, кимки жонлиқ сўйишда Аллоҳдан бошқа бирор зотга яқин бўлишни ният қилиб, жонлиқни унга атаса,  сўйиш вақтида Аллоҳни номини тилга олганлиги эътиборга олинмайди, чунки унинг нияти Аллоҳдан ўзгага яқинлашиш эди. Бундай ният билан, Аллоҳни тилдагина зикр қилиб, жонлиқни сўйиш уни ҳалол қилмайди.
Араб мушриклари жонлиқларини Аллоҳ таолодан ўзгага атар, сўйиш вақтида ҳам Аллоҳ таолодан ўзгани номини айтиб сўяр эдилар. Мухлис мўминлар эса жонлиқларини хоссатан Аллоҳ таолога атар  ва сўйишда ҳам Аллоҳ таоло номи билан сўяр эдилар. Кейинчалик учинчи тоифа одамлар пайдо бўлди. Улар жонлиқларни Аллоҳ таолодан ўзгаларга атаб, уларга муқарраб бўлишни хоҳлайдилар, сўйишда эса Аллоҳ таолонинг исмини олиб сўядилар. Бу ҳолат юқоридаги икки суратнинг ўртаси бўлиб, ҳам ширк, ҳам мунофиқлик ҳисобланади, зоҳиран Аллоҳ таоло ирода қилиниб, ботинан ширк ирода қилинган бўлади. Улар Аллоҳ таолонинг
وَمَا يُؤْمِنُ أَكْثَرُهُمْ بِاللَّهِ إِلَّا وَهُمْ مُشْرِكُونَ
«Кўплари эса, Аллоҳга мушрик бўлган ҳолларидагина иймон келтирадилар, холос» оятига тўғри келадилар (Юсуф сураси, 106-оят).
Юқоридаги икки суратда зоҳир билан ботин ўртасида қарама-қаршилик йўқ. Уларнинг ботинида нима бўлса, зоҳирида ҳам ўша нарса намоён бўлади. Шунинг учун уларнинг ҳукми ҳам зоҳирдир. Учинчи суратда эса зоҳир билан ботин бир-бирига қарши, яъни ботинда Аллоҳдан бошқани қасд қилиб туриб, зоҳирда Аллоҳ таолонинг исми тилга олинади. Бундай ўринда ҳукм ботинга бўлади. Гарчи бу жонлиқ Аллоҳ таолонинг «Агар Унинг оятларига иймон келтиргувчилардан бўлсангиз, Аллоҳнинг исми зикр қилинган нарсадан енг!» оятида (Анъом сураси, 118-оят) айтилганидек сўйилса-да, ҳақиқатни олиб қараганда Аллоҳ таолонинг
وَلَا تَأْكُلُوا مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللَّهِ عَلَيْهِ
«Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар» оятида (Анъом сураси, 121-оят) айтилган тоифага мансуб бўлиб қолади. Ҳалол ва ҳаром борасида тилда зикр қилинган нарса сурат эътиборидан бўлиб, иккинчи даражада туради. Қалбдаги ният эса, ҳақиқат экани эътиборидан бўлиб, биринчи даражада туради. Ҳалол ва ҳаром масаласида фақатгина тилдаги зикрни эътиборга олиб, қалбдаги ниятни эътиборга олмаслик хатодир. Шундай экан, қайси бир жонлиқ Аллоҳдан ўзгага аталиб, лекин Аллоҳни номини тилга олиб сўйилса, ҳақиқат эътибори билан юқорида зикр қилинган, мушриклар томонидан сўйилган жонлиқлар сирасига киради. Сурат эътибори билан эса мўминларнинг Аллоҳга деб сўйган жонлиқлари қаторига киради. Ҳақиқат билан сурат бир-бирига қарама-қарши келган вақтда ҳақиқат томонига ҳукм берилади.
Тирик жон фақат Аллоҳ таоло учун назр қилинади. Уни Аллоҳ таолодан ўзгага назр қилиш жоиз эмас. Агар жонлиқни Аллоҳ таолодан ўзгага аташ жоиз бўлганида, қурбонлик қилиш ибодат бўлмай қолар эди. Қурбонлик учун ёки қурбонликдан бошқа мақсад учун жонлиқ сўйиш ниятдагина бир-биридан фарқ қилади, холос.
Шу ўринда юқоридаги уч суратга қўшимча равишда учинчи ҳолат, яъни холис Аллоҳ таоло учун ният қилиб, сўйиш вақтида Аллоҳ таолодан ўзганинг номини тилга олиб сўйиш ҳолат ҳам бўлиши мумкиндир, лекин бу сурат ҳалигача топилмаган.
Аллоҳ таоло «Аллоҳдан бошқага деб сўйилганни ҳаром қилди» деб марҳамат қилади (Бақара сураси, 131-оят).
Ушбу ояти карима нозил бўлган вақтда Аллоҳга назр қилиш билан Аллоҳдан бошқага назр қилиш ўртасидаги фарқ сўйиш вақтида Аллоҳнинг ёки Аллоҳдан ўзганинг номини тилга олишдан иборат эди. Ҳозирги кундагидек, назр қилишда ширкка йўл қўйиш, яъни жонлиқни Аллоҳдан ўзгага атаб, сўйганда Аллоҳни номини тилга олиш у даврда бўлган эмас эди. Бу учинчи сурат ширк билан тавҳид қоришмасини бир кўринишидир. Ниятга кўра бу амал ширк, Ал

Показано 20 последних публикаций.