Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
ТАВОФ НАМОЗИНИ МЕҲМОНХОНАДА ЎҚИШ
#Ҳаж_умра
❓1633-САВОЛ: Тавофдан кейин ўқиладиган икки ракат намозни меҳмонхонада ўқиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавоф намози вожиб намозлар сирасига киради. Шу боис тавоф қилган шахс, хоҳ нафл, хоҳ фарз тавоф бўлсин, кетидан нафл намоз ўқиш мумкин бўлган вақтларда икки ракат намоз ўқийди. Ўқимагунича зиммасида тураверади. Ҳатто уйига қайтганида ҳам ўқиб қўйиши лозим бўлади. Тавоф намози учун энг афзал жой мақоми Иброҳимнинг орқаси ҳисобланади. Ундан кейинги ўринда масжидул ҳаромнинг ичи, ундан кейин ҳарам ҳудуди ҳисобланади.
Ҳарамдан ташқарида ўқиш макруҳ бўлади. Лекин зиммасидан соқит қилиш учун ўқиб қўйиши мумкин. Кўп ҳолларда меҳмонхоналар ҳарам ҳудудининг ичида жойлашгани учун масжид ичида ўқий олмаган зиёратчи меҳмонхонада ҳам ўқиб қўйса бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar