Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
ҚАБРНИ ОЧИШ
#жаноза
❓1611-CАВОЛ: Маййитни қабрга дафн қилишда тескари қилиб қўйилса, қабрни очиб, тўғрилаб қўйиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маййит қабрга дафн қилингандан кейин қайта очишга шариатимиз рухсат бермайди. Фақат дафн қилинган жой бировнинг ери бўлиб, эгаси рози бўлмаса ёки маййитнинг кафани бировдан тортиб олинган бўлса, маййитни қабрдан чиқаришга рухсат берилган. Агар маййит дафн суннатларига амал қилинмасдан кўмилган бўлиб, лаҳад оғзига ғишт терилган, лекин ҳали тупроқ тортилмаган бўлса, ғиштлар олиниб, маййитни суннатга мувофиқ қилиб қўйилади. Агар тупроқ тортилгандан кейин бу ҳолат маълум бўлган бўлса, қабр очилмайди, шу ҳолида қолдирилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar