Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
ИНСОН ЎЗ КЕЛИНИ ЁКИ КУЁВИГА ЗАКОТ БЕРИШИ
#закот
❓1610-CАВОЛ: Киши ўз келини ёки куёвига закотини берса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар келини муҳтож бўлса, яъни, ўзининг шахсий мол-мулклари йўқ ёки нисобга етмаса, унга закот бериш мумкин. Фақат унинг мол-мулкларини ҳисоблашда эри томонидан адо қилинмаган маҳри ва тақинчоқлари каби холис ҳақлари ҳам ҳисобга олиниши керак. Демак, ана шуларни қўшиб ҳисоблаганда ҳам унинг мулкидаги бойлиги нисобга етмаса, закот олиши мумкин бўлади. Худди шунингдек, куёвнинг ҳам шахсий мулки нисобдан кам бўлса, унга ҳам закот беришнинг зарари йўқ. Чунки шаръий қоидаларга кўра ўртасида туғилиш ва эр-хотинлик риштаси бўлган инсонлар бир-бирларига закот, фидя ва фитр садақаси кабиларни беришлари мумкин эмас. Демак, булардан бошқаларга, жумладан, муҳтож бўлган келини ёки куёвига бериш мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar