ўлсалар ошкора эмас, балки одамлардан алоҳида, ҳолироқ жойда таомланишлари мумкин бўлади.
لا يجب الإمساك على المريض والمسافر ... لكن لا يأكلون جهرا بل سرا
Бемор ва мусофирга еб-ичишдан тийилмоқлари вожиб эмас. Лекин (таомланмоқчи бўлсалар) ошкора эмас, балки одамлардан яшириниб таомланишлари керак бўлади. Мароқил Фалоҳ.
САВОЛ: Касаллиги қайталаниб қолиш хавфи бўлса рўза тутмаса бўладими?
ЖАВОБ: Мусулмон, моҳир табиб маслаҳат берса рўзасини кечиктириб, қазосини тутишлиги лозим бўлади.
إِنْ خَافَ زِيَادَةَ الْعِلَّةِ وَامْتِدَادَهَا فَكَذَلِكَ عِنْدَنَا ، وَعَلَيْهِ الْقَضَاءُ إذَا أَفْطَرَ
Агар касали зиёда бўлиши ё чўзилиб кетиши хавфи бўлса, бизнинг наздимизда ҳам шунингдекдир (яъни рўзани очса бўлади). Шунда, зиммасига қазо вожиб бўлади. Фатавои Ҳиндия.
САВОЛ: Каффорот вожиб бўлишини билмасдан Рамазоннинг рўзасини қасддан бузиб қўйган кишига ҳам каффорот лозим бўладими?
ЖАВОБ: Рамазон рўзасини қасддан бузганга каффорот лозим бўлади. Масалани билмаслиги узр саналмайди. Шунинг учун кетма-кет икки ой рўза тутади. Агар унга қодир бўлмаса, олтмишта мискинни икки маҳал овқатини беради.
وَمَنْ جَامَعَ عَامِدًا فِي أَحَدِ السَّبِيلَيْنِ أَوْ أَكَلَ أَوْ شَرِبَ مَا يُتَغَذَّى بِهِ أَوْ يُتَدَاوَى بِهِ فَعَلَيْهِ الْقَضَاءُ وَالْكَفَّارَةُ فَيَعْتِقُ أَوَّلًا فَإِنْ لَمْ يَجِدْ صَامَ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ أَطْعَمَ سِتِّينَ مِسْكِينًا
Ким икки йўлнинг бирига қасддан яқинлик қилса, озуқа ёки даво бўладиган нарсани еб-ичиб қўйса унинг зиммасига қазо ва каффорот лозим бўлади. Унда аввало бир қул озод қилади. Тополмаса икки ой кетма-кет рўза тутиб беради. Унга ҳам қодир бўлмаса, олтмиш мискинни тўйдиради. Жавҳаротун-Наййироҳ, Роддул Муҳтор.
САВОЛ: Зиммасига каффорот лозим бўлган киши икки ой кетма-кет рўза тутмай, олтмишта мискинни таомлантирса ҳам бўлаверадими?
ЖАВОБ: рўза тутишга қодир бўла туриб таомлантириш билан каффорот адо бўлмайди.
فَيَعْتِقُ أَوَّلًا فَإِنْ لَمْ يَجِدْ صَامَ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ أَطْعَمَ سِتِّينَ مِسْكِينًا
Каффоротни адо қилишда аввало, бир қул озод қилиш даркор. Уни топа олмаса, икки ой кетма-кет рўза тутиши лозим. Бунга қодир бўлмаса олтмишта мискинни таомлантиши керак. Роддул Муҳтор.
САВОЛ: Каффорот рўзасини тутаётган аёл ҳайз кўриб қолса нима қилади?
ЖАВОБ: Қасддан рўзасини очиб қўйгани боис икки ой каффоротини тутаётган аёл орада ҳайз кўриб қолса, каффоротни қайтадан бошлаши шарт эмас. Узрлари кетгач давом эттириб кетаверадилар.
فَلَوْ أَفْطَرَ وَلَوْ لِعُذْرٍ اسْتَأْنَفَ إلَّا لِعُذْرِ الْحَيْضِ
Каффорот рўзасини тутаётган киши ё аёл қайсидир узр туфайли икки ой ичида бирор кун рўзасини очиб юборса қайтадан бошлайди. Ҳайз кўриш бундан мустаснодир. Нифос эса мустасно эмас. Роддул муҳтор.
САВОЛ: Рамазоннинг қазоси ва каффоротини тутаётган киши субҳи содиққача ният қилолмай қолса нима қилади?
ЖАВОБ: Рамазоннинг қазоси ва каффоротини тутаётган киши субҳи содиқ кирмасидан аввал рўза тутишликни ният қилишлари шарт. Агар ният қилолмай субҳи содиқдан кейин ният қилса нияти эътиборли бўлмайди. Шунинг учун саҳарликка туролмай қолишидан қўрққан киши қуёш ботганидан кейин эртанги куннинг қазо ва каффоротини тутишни ният қилдим, деса кифоя қилади.
وَلَوْ قَالَ نَوَيْت أَنْ أَصُومَ غَدًا إنْ شَاءَ اللَّهُ - تَعَالَى - صَحَّتْ نِيَّتُهُ هُوَ الصَّحِيحُ كَذَا فِي الظَّهِيرِيَّةِ
Агар эртага рўза тутаман Инша Аллоҳ, деса нияти дуруст бўлади. Бу гап саҳиҳ қавлдир. Зоҳирийяда ҳам шундай келтирилган. Фатавои Ҳиндия.
САВОЛ: Рўзани каффороти қандай амалга оширилади?
ЖАВОБ:
1. Бир қул озод қилиш;
2. Қулга имконияти бўлмаса кетма-кет икки ой рўза тутиш (бир кун қазоси алоҳида);
3. Бунга ҳам имконияти бўлмаса, олтмиш кишини эрталаб ва кечқурун таомлантириш;
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ - رضى الله عنه - قَالَ جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِىِّ -صلى الله عليه وسلم-فَقَالَ هَلَكْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ. قَالَ « وَمَا أَهْلَكَكَ ». قَالَ وَقَعْتُ عَلَى امْرَأَتِى فِى رَمَضَانَ. قَالَ « هَلْ تَجِدُ مَا تُعْتِقُ رَقَبَةً ». قَالَ لاَ. قَالَ « فَهَلْ تَسْتَطِيعُ أَنْ تَصُومَ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ ». قَالَ لاَ.