САВОЛ: Рўзанинг рукни қайси?
ЖАВОБ: намоздаги қиём, қироат, рукуъ, сажда каби рўзадаги рукн ўзини еб-ичиш, яқинликдан сақлашдир. Умдатул-Фиқҳ
САВОЛ: Рўзани ният қилиш қандай амал ҳисобланади?
ЖАВОБ: ният рўзани рўза бўлиши учун шартдир. Агар еб-ичишдан, яқинликдан ўзини тўхтатса-ю, ният қилмаса рўза рўза бўлмайди.
Баъзилар ҳайз ва нифосдан пок бўлишни адо қилиш учун вожиб бўлган шартлар қаторига қўшмай, рўзани дуруст бўлиши учун шарт қилганлар.
Умдатул-Фиқҳ
САВОЛ: Рўзадорлик ниятини бекор қилиш дуруст бўладими?
ЖАВОБ: Бир киши рўза тутишни кечаси ният қилиб, субҳи содиқ кирмасдан ниятидан қайтса, рўзадор бўлмайди. Рамазон кунларида шундай иш содир бўлса, зиммасига ўша куннинг қазоси лозим бўлади, каффороти эмас.
Агар кечасидан ният қилиб, субҳи содиқ кирганидан кейин ниятини бекор қилса, нияти бекор бўлмайди, рўзадор бўлади. Мободо еб-ичиб юборса, ўша кунги рўзанинг қазоси ва каффороти лозим бўлади.
Бир киши кечасида саҳарликка тура олмаслигини ўйлаб рўзани ният қилса, сўнг саҳарликка туриб қолса, саҳарлик қилаверади ва ниятини янгилаб олади.
Рўзадор рўзасини бузишни ният қилсаю, бирор нарса еб-ичмаса рўзаси бузилмайди. Умдатул-Фиқҳ
لَوْ نَوَى مِنْ اللَّيْلِ ثُمَّ رَجَعَ عَنْ نِيَّتِهِ قَبْلَ طُلُوعِ الْفَجْرِ صَحَّ رُجُوعُهُ فِي الصِّيَامَاتِ كُلِّهَا
Рўзаларнинг барчасида кечаси ният қилиб сўнг ниятидан субҳи киришидан олдин қайтиб олса, қайтиши дуруст бўлади, яъни рўза тутиш нияти бекор бўлган бўлади. Фатавои Ҳиндия.
САВОЛ: Рўза қачондан ният қилинади?
ЖАВОБ: Қуёш ботиши билан эртанги куннинг рўзасини ният қилса ният дуруст бўлади. Яъни бир киши шундай ният қилиб беҳуш бўлиб қолса, беҳушлиги эртаси куннинг қуёши ботгунича давом этса-да, ўша кунда рўзадор бўлган ҳисобланади. Қуёш ботишдан аввал ёки ботаётганда эртанги куннинг рўзасини ният қилишлик кифоя қилмайди, балки қуёш ботгандан сўнг қайта ният қилиши зарур. Умдатул-Фиқҳ
فلا تصح قبل الغروب فلو نوى قبل أن تغيب الشمس أن يكون صائما غدا ثم نام أو أغمي عليه أو غفل حتى زالت الشمس من الغد لم يجز وإن نوى بعد غروب الشمس جاز
Рўзанинг нияти қуёш ботишидан аввал қилинса дуруст бўлмайди. Агар қуёш ботишидан аввал эртага рўза тутишни ният қилса-ю, сўнг ухлаб қолса, беҳуш бўлиб қолса ёки ғафлатда қолиб эртаси кунги қуёш тиккадан оғгунча ният қила олмай қолса, нияти жоиз бўлмайди. Агар ниятни қуёш ботгандан сўнг қилса нияти дуруст бўлади. Роддул Муҳтор.
САВОЛ: Рўзада дил билан ният қилиш кифоями?
ЖАВОБ: ният сўз луғатда қасд қилиш, шариатда эса бирор ишни қилишда Аллоҳ таолога ибодат қилишни ва Унга яқин бўлишини қасд қилишдир. Рўза дуруст бўлиши учун дилда ният қилиш шарт, тилда талаффуз қилиш эса шарт эмас. Фиқҳий китобларда “тилда талаффуз қилиш суннат”, дейилганидан мурод машойихларнинг таълим мақсадида йўлга қўйган суннатларидир. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тил билан ният қилиш собит бўлган эмас.
Умдатул-Фиқҳ
حقيقة النية قصده عازما بقلبه صوم غد ولا يخلو مسلم عن هذا في ليالي شهر رمضان إلا ما ندر وليس النطق باللسان شرطا
Ниятнинг ҳақиқати эртанги рўзани қалби билан азму-қарор қилган ҳолда қасд қилмоқлик. Рамазон ойининг кечалари мусулмон киши бундай ниятдан ҳоли бўлмайди. Баъзиларгина бундан мустаснодир. Тил билан ният қилиш шарт эмас. Мароқил Фалоҳ.
САВОЛ: Рамазон рўзасининг нияти қандай қилинади?
ЖАВОБ: Рамазон рўзасини адо қилиш учун умумий равишда “рўза тутишни ният қилдим”, деса кифоя.
Мусофир ва беморлардан бошқалар қайси турдаги рўза тутишни ният қилмасинлар (назрни ният қиладими, нафлни ният қиладими барибир), барчаси Рамазон рўзасидан ҳисоб қилинаверади.
Умдатул-Фиқҳ
صَحَّ صَوْمُ رَمَضَانَ وما معه بِمُطْلَقِ النِّيَّةِ وَبِنِيَّةِ النَّفْلِ
Рамазон рўзаси ва унинг ҳукмидагилар мутлоқ ният қилиш ҳамда нафлни ният қилиш билан дуруст бўлаверади. Баҳрур Роиқ
САВОЛ: Рўзадор тутқаноқ ё шунга ўхшаш бирор сабаб туфайли ҳушидан кетиши билан рўзаси очиладими?
ЖАВОБ: йўқ рўзаси очилмайди.
وَأَمَّا الْبُلُوغُ وَالْإِفَاقَةُ فَلَيْسَا مِنْ شَرْطِ الصِّحَّةِ لِصِحَّةِ صَوْمِ الصَّبِيِّ وَمَنْ جُنَّ أَوْ أُغْمِيَ عَلَيْهِ بَعْدَ النِّيَّةِ
Балоғатга етиш ва ҳушида бўлиш рўзанинг шартларидан эмас. Ният қилгандан кейин гўдак балоғатга етса, бирор киши