29. Савол: рўзадорнинг кўзига дори қуйилса, рўзаси очиладими?
Жавоб: ҳанафий мазҳабига кўра рўза очилмайди. Лекин бошқа мазҳаб соҳиблари «рўза очилади» дейишади. Тиббиёт соҳасининг мутахассислари ҳам кўз орқали бурун, оғиз каби халқумга йўл борлигини таъкидлашади. Шунинг учун рўзадор ҳолатда кўзига дори томизадиганлар буни саҳарликдан олдинга ва ифторликдан кейинга кечиктирганлари афзал.
———
30. Савол: сақич чайнаса рўза очиладими?
Жавоб: рўзани фақат ҳалқумдан ичкарига ўтган нарса очади. Сақич чайнаганда ҳам ундан бирор нарса ажраб чиқиб, ичкарига кетса, рўза очилади. Ичкарига кетмаса, рўза очилмайди. Лекин рўзадор кишига сақич чайнаш макруҳ. Оқ, аввал чайналиб ажрайдиган нарсаси ажраб бўлган, титилиб кетмайдиган сақични чайнаса рўза очилмайди, лекин бу иш макруҳдир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Мўминнинг қалқони» китобидан
———
@usmat_ota