Аллоҳ калимаси озод қилди
Ҳазрат Умар ибн Хаттоб мусулмонларнинг аҳволларини ўрганиш учун айланиб юрар эди. Бир маҳал мудроқ босиб қолди. Шу пайт олдида қўй подасини етаклаб бир киши ўтиб қолди. Умар розияллоҳу анҳунинг уйқуси қочиб, синаб кўриш учун унга савол берди:
–Қўйларингдан бирини менга сот.
–Бу қўйлар меники эмас. Мен бир қулман. Бу қўйлар ҳожамники, – жавоб берди қул.
–Бу ерда бизни ҳожанг кўрармиди? Биттасини сот, ҳожангга бўри еб кетди деб қўяверасан, – деди Умар розияллоҳу анҳу. Бу сўзларни эшитган чўпон бир сесканиб наъра тортди:
–Эй араб биродарим! Аллоҳ кўрмайдими?!
Эртасига эрталаб Умар розияллоҳу анҳу унинг ҳожасини топтирди ва қулни ундан сотиб олиб озод қилиб юборди. Сўнг унга шундай деди:
–“Аллоҳ” калимаси сени бу дунёда қулликдан озод қилди. Умид қилурманки, охиратда дўзах азобидан ҳам озод қилса.
👉@usmat_ota