#нимадир_ва_яна_нималардир
АЛБАТТА КИМНИНГ ҚАНЧА УМРИ, ҚАНЧА РИЗҚИ ҚОЛГАНИНИ ФАҚАТ АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ЎЗИГИНА БИЛАДИ. ҲАР БИР ИШДА ФАҚАТ ҲАҚ ТАОЛОНИНГ ЎЗИГИНА БИЛАДИГАН ҲИКМАТ БОР, БИЗНИНГ ИШИМИЗ-ФАҚАТ ХАЙРЛИСИДАН УМИД ҚИЛМОҚДИР!
"Руҳул баён" тафсирида бир ҳикоя келтирилади. Унда :
“Икки фаришта тўртинчи осмонда бир-бирига йўлиқиб, иккиси ҳам жуда ажойиб ишга буюрилганини айтиб қолишди.
Бири: “Бир яҳудий ўлим тўшагида ётибди. Кўнгли балиқ ейишни ҳохлаяпти. Унинг яқинидаги сувларда балиқ йўқ. Истагини қондириши учун Аллоҳ таоло унинг ҳовузига бор жойдан балиқ ҳайдаб келишимга буюрди.” деди.
Бошқаси : “Мен унданда ажойиб ишга буюрилдим. Бир мусулмон ўлим тўшагида ётибди. Унинг ёнида ичишга сув турибди. Истаги бажо бўлмаслиги учун Аллоҳ таоло унинг ёнидаги сувни тўкиб юборишимга буюрди” деди.
Икковлари Роббиларининг ҳукмини бажо келтиргач, Роббиларига : “Амрингни бажардик, лекин итоатингда бўлган мўминнинг маҳрум бўлишини, яҳудийнинг ёнида бўлмаган балиқни ҳайдаб келтиртириб едиришингни ҳикматини тушунмадик”дейишди.
Аллоҳ таоло : “Сизлар амрларимдаги ҳикматларни билмайсиз. Менинг кофирларга бўладиган муомалам бошқа, мусулмонларга бўладиган муомалам бошқа бўлади.
Кофирлар ҳам яхши амалларни қилади. Кимгадир ёрдам берган, садақотлар қилган, мазлумларга ёрдам қилган бўлади. Уларнинг амаллари охиратда ҳеч қандай қадрга эга бўлмасада, яхшиликлари бесамар кетмайди.
Амалларининг эвазини бу дунёда нақд қилиб бераман. Сўраган дунёвий мақсадларини бераман ва амалларига эваз охиратга қолмайди.
Мусулмонларга муомалам унинг акси бўлади. Уларнинг гуноҳлари эвазига турли балоларни бериб охиратга барча гуноҳларидан пок ҳолида боришини ирода қиламан.
Яҳудий қилган барча яхшиликларини эвазини олган ва биргина яхшилиги қолган эди. Ўлим тўшагида балиқ ейишни хоҳлади ва унинг хоҳишини адо қилиб охиратга барча яхшилигидан қуруқ ҳолида келишини хоҳладим.
Мусулмонни эса биргина гуноҳи қолган эди. Сувни ичишдан маҳрумлиги ўша гуноҳига каффорат бўлиб, ҳузуримга покиза ҳолда келишини ирода қилдим” деди".
Банданинг бошига тушадиган барча машаққатлар, касалликлар ва синовлар Аллоҳ таоло тарафидан бўладиган мажбурий риёзатлардир. Биз бало деб билаётган машаққатлар аслида Унинг раҳмати ва муҳаббатидир.
@Ummuzaynabummuijodi