Репост из: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Таъзия
Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Авазбек Эргашев оғир хасталикдан сўнг вафот этди.
Авазбек Эргашев 1966 йилда Олтинкўл туманида туғилган. Андижон пахтачилик институти (ҳозирги Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти)ни тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1983-йилда Олтинкўл тумани «Оқ-тепа» ширкат хўжалиги аъзоси вазифасидан бошлаган.
1992-2022-йилларда Андижон вилояти Олтинкўл тумани «Оқ-тепа» ширкат хўжалиги аъзоси, энтомолог-агрономи, бош агрономи, раис ўринбосари, Олтинкўл тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси уруғчилик бўлими бош мутахассиси, Андижон вилояти «Пахта уруғчилик» бирлашмаси раиси, Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ғўза уруғчилиги» республика маркази бошлиғи ўринбосари вазифаларида фаолият олиб борган.
2006-йил 18-январдан буён Қўрғонтепа туманига раҳбарлик қилиб келган. 2020-2022-йилларда Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, 2020-2023-йилларда Ўзбекистон Уруғчиликни ривожлантириш маркази директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
2023 йилдан буён Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Андижон вилояти ҳокимлиги марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдиради.
Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram | Lotin