Қарор ва ижро
Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратилмоқда
Бугун вилоят ҳокимлигида ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратиш масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иброҳимжон Ҳолматов, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги ижтимоий инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосари Баҳодир Нишонов ҳамда қурилиш соҳасига алоқадор мутасадди ташкилот раҳбарлари қатнашди. Йиғилиш давомида "Ногиронлиги бўлган шахсларга жамоат обектларида қулай ва тўсиқларсиз ҳаракатланиш учун шароит яратиш" универсал лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди.
Тақдимот доирасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг эркин ҳаракатланишида ижтимоий объектлардан фойдаланишга бўлган ҳуқуқлари ҳамда уларнинг йўл инфратузилмалари, жамоат транспорт воситаларида ҳаракатланишида тўсиқларсиз муҳит яратиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Жумладан, йирик аҳоли пунктларининг асосий автомобиль йўлларидаги пиёдалар йўлакчаларида ногиронлиги бўлган шахслар учун зарур шароитларни яратиш, қулай пандуслар барпо этиш, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахслар учун овозли светофорлар ўрнатиб, сариқ рангли йўлакчалар ташкил этиш ва тўсиқсиз муҳит яратишнинг самарали йўлларини айтиб ўтдилар.
Маълумот учун:Бугунги кунда Андижон шаҳридаги 54 та чорраҳага жами 34 та овозли светофорлар жойлаштирилган. Шунингдек, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахслар учун пиёдалар йўлида сариқ рангли йўлакчалар ташкил этишга эътибор кучайтирилмоқда. Facebook | YouTube | Web-site
Instagram |
Telegram