“Мавсум давомида уч марта ҳосил кўтариб, 90 миллион сўм даромад оламиз” – ҳасанқораликлар томорқадан мўмай даромад кўрмоқда
Учкўприк туманининг Ҳасанқора қишлоғида томорқадан фойдаланиш борасида катта тажриба мактаби яратилган. Қишлоқ аҳолисининг аксарияти эртанги сабзавот кўчатлари етиштириш билан шуғулланади. Ҳар йили босиқчма-босқич 10 миллион донага яқин сабзавот кўчатлари етиштирилиб, нафақат атроф туманларга, балки қўшни вилоятларга ҳам етказиб берилаётгани ҳасанқораликларнинг миришкорлигидан далолат.
Ҳасанқорага нафақат атроф туманлардан, балки қўшни вилоятлардан ҳам кўчат излаб келишади. Бугунга келиб маҳаллада 350 дан зиёд томорқа эгалари кўчатчилик билан банд.
Ҳасанқоралик Аҳмадали Эрматов томорқадан фойдаланишда ўзига хос тажрибага эга соҳибкорлардан. У 10 сотих ерда 9 та кичик иссиқхона ташкил этиб, қиш ва баҳор ойларида сабзавот кўчатларидан, ёзда эса картошка ва булғор қалампиридан мўл ҳосил етиштирмоқда.
– Тупроқ ва иқлим шароитимиз бир йилда сабзавот ва бошқа экинлардан уч мартагача ҳосил олиш имконини беради, – дейди Аҳмадали Эрматов. – Иссиқхона усулида помидор, бодринг, қалампир, бақлажон, карам кўчатлари етиштириб, йилига уч марта ҳосил оляпмиз. Ҳозирда битта иссиқхонани ўзида 25-30 минг дона кўчат сотувга тайёр бўлмоқда. Даромад ҳам шунга яраша – бир мавсумда соф фойдамиз 80-90 миллион сўмни ташкил этмоқда.
Ҳасанқорада кўчат мавсуми январдан бошланиб, июнь ойига қадар давом этади. Шу давр мобайнида маҳалладан харидорларнинг қадами узилмайди. Бу ерда етиштирилган кўчатларни қўшни туманлардан, Тошкент, Андижон ва Наманган вилоятларидан ҳам харидорлар келиб, олиб кетишади.