Учкўприк тумани ҳокимлиги


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Учкўприк тумани ҳокимлигининг расмий канали
Веб-сайт: https://uchkoprik.uz/
Facebook: @uchthax
Youtube: youtube.com/uchkopriktumanihokimligi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида шу йилнинг февраль ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🏗 Янги Тошкент қурилишига мутахассислар ишга таклиф қилинади!

✅20 минг гектар майдонда бунёд этилаётган бино ва иншоотларни қуриш учун 38 хил йўналишда 10 мингга яқин соҳа эгалари ишга таклиф қилинмоқда.

↗️ Ойлик маоши иш тури ва соатидан келиб чиқиб 8 миллион сўмдан 15 миллион сўмгача.

✅Ишчилар ётоқхона, кийим-кечак, транспорт хизмати ва 3 маҳал иссиқ овқат билан таъминланади.

✅Расмий ишга жойлашганлар учун 8 соатлик иш режими ҳамда қўшимча дам олиш кунлари амал қилади.

❗️Ишга кириш учун қоғозбозлик, ҳужжатбозлик, ортиқча оворагарчиликка ҳожат йўқ!

🔝11-76 рақамли Call-марказга қўнғироқ қилиб, ҳозироқ ишга жойлашинг!


❗️Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 1 апрелга қадар узайтирилди

Маълумот учун:
Аввалроқ 1 мартдан бошлаб иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 кубометрлик базавий меъёр 100 кубометрга туширилиши белгиланган эди.

Бироқ, март ойида ҳаво ҳароратининг пасайиши, айрим кунлари тунда ва кундузи 0°C даражадан тушиши ва одатдагидан совуқроқ бўлиши кутилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 кубометрлик базавий меъёр 2025 йилнинг 1 апрелига қадар узайтирилди.

Энергетика вазирлиги


⚫️"Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси "International inclusive hub" — Ўзбекистонда инклюзив жамиятни ривожлантиришга кўмаклашувчи ижтимоий-жамоатчилик маконига ташриф буюрди.

⚫️Хаб ўз фаолиятини инклюзив профессионал таълим дастурларини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳа билан бошлади.

⚫️Зироат Мирзиёева хабнинг ривожланиш стратегияси, ишга жойлаштириш, инклюзив маҳалла лойиҳалари, маълумотлар таҳлили асосида ўқувчининг касбий йўналишини аниқловчи рақамли шахсий картаси — LMS платформаси билан танишди, "Халқаро имо-ишора тили" дарсида қатнашди.

⚫️Самимий муҳитда меҳмонлар ўқувчи ёшлар билан суҳбатлашди, улар эса ўз ғоялари ва олган кўникмалари ҳақида сўзлаб беришди.

⚫️Ташриф якунида меҳмонлар ҳеч кимни ортда қолдирмасдан тўсиқларни енгиб ўтишнинг эзгу намунаси бўлган "Кундалик ҳаёт театри" фотокўргазмаси ва "Кичкина шаҳзода" инклюзив саҳна кўринишидан ёрқин таассурот олдилар.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ тадбиркорларга имтиёзли шартларда хизматлар кўрсатишни йўлга қўйган

➡️ Тадбиркорнинг лойиҳаларини амалга оширишда фоизларсиз 5 млрд сўмгача бино-иншоот ва ускуналар кўринишида капиталга улуш киритади;
➡️ 20 млрд сўмгача бўлган бино-иншоот ва ускуналарни хизматлар ипотекаси орқали йиллик 17,5% устама ёки бўлиб тўлаш шарти билан гаров таъминотисиз тадбиркорга тақдим этади;
➡️ Хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширишга 20 млрд сўмгача қарз молиявий ёрдамларини имтиёзли ставкада ажратади;
➡️ Тижорат банклари, лизинг компаниялари ва микромолия ташкилотларига тадбиркорларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун 7 йилга 5 млрд сўмгача кредит (лизинг) учун ресурс жойлаштиради;
➡️ Тадбиркорга кредит ажратилишида гаров тақчиллиги юзага келганда 5 млрд сўмгача кафил бўлиб беради;
➡️ Кредит фоизининг 5,4 фоизгача бўлган қисмини компенсация қилиб беради;
➡️ Кичик тадбиркорларга ажратилган микрокредитларнинг 100 млн сўмгача қисмини қайта молиялаштиради.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Зироат Мирзиёева Ўзбекистонда инклюзив жамиятни ривожлантиришга кўмаклашувчи ижтимоий-жамоатчилик маконига ташриф буюрди

“Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси хабнинг ривожланиш стратегияси, ишга жойлаштириш, инклюзив маҳалла лойиҳалари билан танишди.

Батафсил — https://daryo.uz/k/r6e6uR18

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill


Жорий йилнинг 26 февраль куни спортнинг волейбол тури бўйича 2009-2010-йилларда туғилган қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг вилоят босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон туманида бўлиб ўтган ушбу мусобақада Учкўприк тумани қизлар терма жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этиб, 2-ўринни қўлга киритди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Баҳор Ўзбекистонда атоқли шоира, вафо ва садоқат тимсоли – Зулфияхоним Исроилова таваллуд топган кун тимсолида ҳам кириб келади. Ўзбекистон халқ шоири Зулфияхоним таваллудига бу йил 110 йил тўлади.




Ўзбекистонликларнинг 94 фоизи бугунги ислоҳотларни қўллашини билдирган

Пойтахтимизда “Тараққиёт стратегияси” маркази, Жаҳон банки, Ҳамдўстлик ва Тараққиёт бюросининг Марказий Осиё бўйича ҳудудий ривожлантириш офиси билан ҳамкорликда ташкил этилган давра суҳбатида “Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” тадқиқоти натижалари тақдимот қилинди.

📹 https://youtu.be/sgqdDw_LeUg

Батафсил: https://uza.uz/posts/692586

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЙИЛЛИК АБОНЕМЕНТ СОТУВИ БОШЛАНДИ!


Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Турон” мактаб театри танловининг туман босқичи ўтказилди

Учкўприк туманидаги Маданият марказида Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Маданият вазирликлари ҳамкорлигида ташкил этилган “Турон” мактаб театри танловининг маҳаллий босқичи бўлиб ўтди.

Ўқувчилар ўртасида театр санъатини кенг тарғиб қилиш, уларда нотиқлик маҳорати ва саҳна маданиятини шакллантириш, таълим муассасаларидаги ўқувчилар театр студиялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилаётган танловнинг туман босқичида 7-10-синф ўқувчиларидан иборат 10 та жамоа иштирок этди.

Танлов низомига кўра, иштирокчилар “Бизнинг мактаб”,  “Маданият ва санъат билимдони” ҳамда  “Театр – ибратхона” шартлари бўйича беллашиб, ўз истеъдодларини намоён этишди.  

Танлов якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.


Учкўприк туманида тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда Бизнес-омбудсман девони, Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси, адлия бўлими ва туман ҳокимлигидан вакиллар иштирок этди.

Очиқ мулоқотда тадбиркорларга қонунчиликдаги ўзгаришлар, солиқ сиёсати, бизнес ривожи учун мавжуд имкониятлар, имтиёзли кредитлаш ва давлат дастурлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, тадбиркорлар фаолиятида учраётган муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Бу каби мулоқотлар тадбиркорларга қонунчилик, солиқ сиёсати, меҳнат ҳуқуқи ва экологик талаблар каби муҳим соҳалардаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида аниқ маълумот олишда кўмак бериши қайд этилди.


Вилоят ҳокими ўринбосари иштирокида фуқаролар қабули ўтказилди

Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов иштирокида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида Учкўприк туманида фуқаролар қабули ўтказилди.

Халқ қабулхонасида ташкилланган қабулда туман ҳокими Қодиржон Эркабоев, сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси мудири, ҳоким ўринбосарлари, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан турли масалаларда билдирилган мурожаатлар тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича зарур чоралар белгиланди.

Шу куни 28 нафар фуқаро томонидан электр таъминоти, тадбиркорликни ривожлантириш, деҳқончилик учун ер ажратиш, моддий ёрдам олиш, субсидия, алимент ундириш, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, тиббий хизмат каби масалаларга оид 21 та таклиф ва мурожаат билдирилди.

Муаммоларнинг маълум қисмига қабул чоғида ижобий ечим топилди. Хусусан, Мерган қишлоғида яшовчи Ифтихор Қодировнинг такрорий экин экиш учун ер олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, қабул давомида “Ғиждон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Мафтуна Тўйчиева олий таълим учун шартнома тўловида кўмак сўраб мурожаат қилди. Мазкур масалага ҳам туман ҳокимлиги ва Қўқон университети томонидан ечим топилди.

Ижроси маълум муддат ва қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди раҳбарларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.



Показано 16 последних публикаций.