“Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича семинар ўтказилди
Учкўприк тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан ҳудудларни экспортбоп ва сердаромад маҳсулотлар етиштиришга ихтисослаштириш бўйича семинар ўтказилди.
Фуқароларнинг ўз томорқаларидан самарали фойдаланишини ташкил этиш ва бу орқали аҳоли даромадларини янада ошириш мақсадида ташкилланган семинарда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нафисахон Элчиева, туман ҳокими Қодиржон Эркабоев, туман прокурори Ўктамжон Йўлчиев, соҳа мутахассислари, тажрибали томорқачилар ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этди.
Семинар иштирокчилари “Ҳасанқора” маҳалла фуқаролар йиғинида томорқадан самарали фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Семинарда таъкидланганидек, Ҳасанқора қишлоғида томорқадан фойдаланиш борасида катта тажриба мактаби яратилган. Қишлоқ аҳолисининг аксарияти эртанги сабзавот кўчатлари етиштириш билан шуғулланади. Бугунга келиб маҳаллада 300 дан зиёд томорқа эгалари кўчатчилик билан банд.
Семинар давомида ушбу қишлоқ аҳлининг миришкорлиги яна бир карра эътироф этилди. Ҳасанқорада томорқадан самарали фойдаланиш ва кўчат етиштириш борасида яратилган тажрибани ҳудудларда кенг оммалаштириш юзасидан зарур тавсиялар билдирилди.