“Қақир” нимстанциясида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда
Учкўприк туманида аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларини сифатли, барқарор электр энергияси билан таъминлаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, тақсимлаш тармоқларидаги йўқотишларни қисқартириш ва электр энергиясини етказиб беришда самарадорликка эришиш мақсадида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”нинг барча шаҳар ва туманлардан жалб этилган 300 дан ортиқ малакали мутахассисларидан ташкил топган 40 дан ортиқ бригадалар туманимиз ҳудудларида “Учкўприк тажрибаси” асосида иш олиб бормоқда.
Белгиланган режа-дастурга асосан электр энергияси етказиб бериш самарадорлигини ошириш ва йўқотишларни камайтириш мақсадида қуввати 6 300 кВа бўлган “Қақир” нимстанциясида жорий таъмирлаш ишлари бошланди.
Хусусан, нимстанцияда қисмларни бўяш, электр узатиш тармоқларини монтаж қилиш, носоз электр қурилмаларини янгилаш ишлари бажарилмоқда.
“Учкўприк тажрибаси” асосида ҳудудларда электр таъминотини яхшилаш, электр қурилмалари ва электр узатиш тармоқларини таъмирлаш ишлари давом этмоқда.